Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Ўрта ёшдаги баскетболчилар билан ишлаш услубиятлари
Download 1.64 Mb.
|
Ўрта ёшдаги баскетболчилар билан ишлаш услубиятлари
13-14 ёшликлар. Асосий вазифа – болаларни спорт фаолиятига жалб етиш. Бўлажак моҳир спортчини тайёрлашнинг бу даври жуда муҳим давр ҳисобланади. Чунки бу ёшда кичик баскетболчиларнинг ёш – жинс хусусиятлари ва уларнинг ривожланиши ўқувчиларда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш. Уларда қобилият ва майлларни намоён етиш бўйича аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда иш олиб бориш учун ғоят катта имконият яратиб беради. Тайёргарлик вазифалари: А) спорт техникасини, илгари ўрганилган машқларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда замонавий техникани егаллаш; Б) гуруҳ бўлиб ва бутун жамоа билан ўйнаганда ўзаро келишиб ҳаракат қилиш қоидаларини егаллаш, муайян тактик тизимлар ва уларнинг мураккаб ҳаракатларидан фойдаланиш вақтида қўлланилган ўзаро ҳаракатларга ушбу қоидаларни татбиқ етиш.Д) умумий жисмоний тайёргарликни янада такомиллаштириб бориш, аниқ ўйин фаолиятида фойдаланиладиган махсус сифат ва қобилиятларини ривожлантириш учун машқлар ҳажмини аста секин ошириб бориш; Е) жамоада еҳтимол тутилган ўйин функцияларини белгилаб олиш учун якка майллар ва қобилиятларини аниқлаш. Ўрта ёш – бу жинсий йетилиш давридир. Бу даврда ёшлар гавдаси бўйига тез ўсади, мушак тизимлари катталашади, асаб тизими жадал равишда ривожланади. Бу давр шуниси билан қимматлики, боланинг организми жисмоний машқларнинг тарбиявий таъсирига ва соғломлаштирувчи таъсирига кўпроқ даражада берилувчан бўлади. Организмнинг ривожланиши барча болаларда тўлқинсимон тарзда ривожланади ҳамда бир ҳилда кечмайди. Ўсиш суръатлари ниҳиятда якка ҳолда бўлади, бу еса педагогик ишлар олиб бориш учун жуда муҳимдир. Билим савияси кенгайиб боргани сари янги-янги ҳиссиётлар вужудга келади. Бош мия пўстлоғида қўзғалувчанлик ҳамда асаб тизими умумий ташқи таъсирчанлик ортиб бориши психикада иникос етади. У беқарор бўлиб қолади. Бу ёшдаги йигит-қизлар, кўпинча, ўжар, сал нарсага ҳам хафа бўладиган, ҳаддан ташқари таъсирчан бўлиб қоладилар. Улар бироз чўзиладиган зўриқишларни, узоқ давом етадиган мусобақаларни ёмон кўрадиган, машғулотлардан қаттиқ изтироб чекадиган, машғулот юкламаларининг жадаллигини кўтара олмайдиган, машқлардаги бир хилликдан зерикадиган бўлиб қоладилар. Ўз кучига ҳаддан ташқари ортиқча баҳо бериш ҳоллари ҳам тез-тез учраб туради. Бу йиллар ичида ҳаракат билан боғлиқ ҳар хил функсияларнинг ривожланиши, айниқса, юксак даражага кўтарилади. Бу ёшдаги йигит-қизлар ўта егилувчанлик, букилувчанлик бажарадилар. Янги мураккаб ҳаракат мувофиқлигини, катта тезлик, аниқлик, ривожланган мушак ҳисси, яхши мўлжал ола билиш ва яхши хотира талаб қилинадиган мураккаб ҳаракатларни ўрганиб олишга қодир бўладилар. Айни вақтда умумий жисмоний тайёргарликни такомиллаштириш устида олиб ориладиган ишлар давом еттирилади. Аста секин махсус жисмоний сифатларни ва, айниқса, тезлик-куч сифатларини такомиллаштириш бўйича бажариладиган машқлар тобора кўпроқ аҳамият касб ета бошлайди. Спорт техникаси устида иш олиб бораётган вақтда анча усуллардан фойдаланилади. Техника устида ишлаганда у қўлланаётган шароитни мураккаблаштиришга алоҳида еътибор берилиши керак. Рақиб билан машқ қилиб бир-бирига қарши қилинаётган ҳаракатлар кучайиб бораётган шароитда ўзаро, таъсир кўрсатиб бажариладиган мажмуа тавсифдаги машқлар каттагина ҳажмини ташкил етади. Машғулот ишида техникани такомиллаштириш ва жисмоний сифатларни ўстиришга қаратилган машқларни бир-бирига қўшиб бажариш керак. Тўп ташлаш техникасини устида иш олиб борилаётган вақтда асосий еътибор аниқликни ривожлантиришга қаратилади. Болаларни тўп ташлашга, уни қўлдан тегишли тезлик асосида чиқариш маҳоратига ва тўпни нишонга теккизишга ўргатилади. Тўп тезлиги уни тегишли йўналишда учиб бориши билан қўшиб амалга оширилиши керак. Бу даврда тактик тафаккур ва хулқ атвор малакаларини ҳамда маҳоратини шакллантириш бўйича бажариладиган ишлар катта ўрин тутади. Бунда ишни икки ва уч ўйинчи ўзаро келишиб ҳаракат қилиш йўллари, ўйин ўтказишнинг асосий тизимлари ўрнатилади. Ўйинга тайёргарлик ишлари, асосан, жамоани шакллантиришга, ўйиннинг ўйин кўрсата олиш қобилиятини оширишга қаратилади. Бунда ҳар бир ўйинчи ўз ўрнини ва вазифаларини яхши билиб олиши керак. Лекин бу билан бирга, ҳар бир йигит ва қиз турли жойларда ўйнай олишга ўрганиши зарур. Бу келажакда спорт соҳасида ихтисослашиш учун, тактик билим доирасини ҳамда тактик хулқ-атвор кўникмаларини кенгайтириб бориш учун спортчининг якка қобилиятларини тўлароқ очилишига ёрдам беради. Тренировка машғулотларига кўпроқ икки ҳил юклама қўлланилади: яъни нисбатан узоқ давом етадиган юкламалар ҳамда мўтадил жадаллик билан ўтадиган юкламалар, машқлар ўртасидаги оралиқларда дам олишга имкон берадиган юкламалар. 15 – 18 ёшдаги баскетболчиларни тайёрлашни ўзига хос хусусиятлари. 15-18 ёшлилар. Бу ёшдаги баскетболчиларни тайёрлашда техника, тактика ва ўйин маҳоратини тўхтовсиз такомиллаштиришга интилиш керак. Буни қўлланилаётган усулларни кўпайтириш, уларнинг бажарилиш сифатини яхшилаш, ўзаро рақобатни кучайтиришга бўлган талабларни юксалтириш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Ушбу даврда аниқ масалалар ҳал етилади: А) жисмоний тайёргарлик воситаларини кенг қўллаш ва баскетболчи учун зарур бўлган махсус жисмоний сифатларни такомиллаштириш ҳисобига спортчиларнинг ҳаракатли тайёргарлигини кўпайтириш; Б) янги техникани егаллаш, турли усулларни еркин равишда аралаш қўллаш, спортчининг якка хусусиятларига техникани мослаштириш, муайян тактик масалаларига техникани бўйсундириш ҳисобига техникани такомиллаштириш; Д) ўйин функцияларини мустаҳкамлаш ва муайян вазифаларини енг яхши бажарилишини таъминловчи кўникмаларини ҳар томонлама такомиллаштириш; Ф) турли миқёсдаги мусобақаларда мунтазам иштирок етиш йўли билан ўйин тажрибасини егаллаш; Г) техниканинг самарадорлигини юксалтириш ва тактик ўзаро таъсири яхшилаш. 15-18 ёшда биринчи навбатда қизларда жинсий йетилиш даври тугайди. Бу жараён рўй беришининг якка суръатлари шунга олиб келадики, паспортда кўрастилган ёш организмнинг амалдаги имкониятлари билан мос келмайди. Жисмоний ривожланишнинг бир қатор кўрсаткичлари бўйича йигитлар қизлардан олдиндан боради. Масалан, 17 ёшдан йигитлар бўйига кўра қизлардан ўрта ҳисобда 10 смга баланд бўлади, вазни кўра – 5 кг га, ўпканинг ҳаётий сиғимига кўра 1000 кубга кўпроқ бўлади. Қизларнинг гавдаси бўйига ўсиб боради, умумий оғирлик маркази пастроқда жойлашади. Белининг яссилиги ортиб боради. Кўпроқ ёғ тўплана боради. Йигит ва қизларда феъл-атвори ҳам ўзгаради. Асаб фаолиятининг типологик хусусиятлари янада аниқроқ намаён бўлади. Бу ёшдаги йигит ва қизлар ҳар доим ҳам ўзини қўлга ола билмайди. Шу билан бирга, бу даврда ирода мустаҳкамланади, мусобақалар ва ғалабага интилиш, ёрқин намоён бўлади. Баскетболчиларни жисмоний тайёргарлигида жисмоний тайёргарликка йўналтирилган машқлар билан бир қатор махсус сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқларнинг ҳиссаси тобора ортиб борамоқда. Епчиллик, тезкорлик устидаги ишлар давом етмоқда. Куч ва чидамлиликни ривожлантиришга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Бунга еришишнинг йўлларини танлашда тезлик-куч тавсифларидаги машқларга каттароқ ўрин берилади. Чидамлилик оширишга қаратилган машқлар уйин фаолиятига ўхшаш тавсифга ега бўлиб қолади. Бундай машқларнинг жадаллиги жуда тез ортиб боради, лекин улар қисқа муддатли бўлади ва кучни танлаб олиш учун йетарли бўлган дам олиш дақиқаларига ега бўлади. Шу мақсадда техник ва тактик ҳаракатларда барча машқларни қўллаш мумкин, лекин уларни имкон бўлган енг катта тезликда, жойдан-жойга тез кўчиш ва акс таъсирлар шароитида бажариш керак. Техникани такомиллаштириш учун жуда кўп восита ва услублар ишлатида, хусусан: А) усул ва усуллар мажмуасини айнан бир хил шароитларда кўп маротаба такрорлаб бажариш; Б) ҳар бир машқдан кейин дам олиш оралиқлари бўлган ўзгариб турадиган шароитларда (бунда ҳолат ёки шароитнинг олдиндан усуллар мажмуасини бажариш); Д) ўшанинг ўзи, лекин шароит кескин ўзгариб туради; Е) кўпайиб борувчи қарши ҳаракатлар шароитида усуллар бажариш. Тактик тайёргарлик кичик гуруҳларда умуман, бутун жамоада ўзаро келишиб бажариладиган барча тактик ҳаракатларни егаллаб олишга асосланган. Умумий ўйин режаси заминида тактик ташаббусни ривожлантиришга асосий еътибори қаратилади. Шериклар ва рақиблар ҳаракатини таҳлил қилиш жуда муҳимдир. Ўқув-машғулот ишларида жамоадаги функциялар буйича ҳар бир спортчи малакасини якка тарзда такомиллаштиришга ҳамда бўғинлар ва жамоларнинг ўзаро келишиб ҳаракат қилишига катта еътибор берилади. Машғулотларга ажратиладиган вақт ҳафтасига 12-14 соатга қадар ошириб борилади. Гуруҳдаги кишилар сони 12-15 кишидан ошмаслиги керак. Жамоа бўлиб бажариладиган машқларга ҳам, якка машқларга ҳам самарали режалар тузишдан иборат иш шакли қўлланилади. Мусобақалар салмоғи анча катта: бир йил мобайнида камида 30-40 мусобақа ўтказилади. Юксак спорт маҳоратига ериши вазифасини ҳал қилишга қаратилган воситалар ва услубларнинг анча катта бўлишига қарамасдан, бу йерда педагогик йўналишга риоя етилиши шарт. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling