Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
Мусобақалар тўғрисида Низом
Тасдиқланган спорт мусобақаларининг жадвали асосида ҳар бир мусобақа учун алоҳида «Низом» тузилади. Жадвал мусобақаларини тайёрлаш ва ўтказиш «Низом» ишлаб чиқишдан бошалнади ва бу «Низом» мусобақа ўтказишда асосий ҳужжат ҳисобланади. Мусобақа «Низом»и жисмоний тарбия жамоасининг ўқув- тренировка ва спорт ишларига катта таъсир кўрсатади. «Низом»ни олдиндан аниқ билиш ўқув- спорт ишларини тўғри режалаштиришга ёрдам беради. «Низом» мусобақада қатнашадиган барча ташкилотларга олдиндан керагича юборилади. Мусобақа ўтказаётган ташкилот «Низом» тузишда қуйидагиларни кўрсатиши лозим: 1. Мақсади ва вазифаси. Мусобақанинг мақсади (ўқув ишини якунини ясаш, кучли жамоаларни аниқлаш, баскетболни оммолаштириш ва ҳ.к.) мусобақанинг кўламига ва турига боғлиқ бўлади. 2. Ўтказиш жойи ва вақти. Мусобақа ўтказиладиган шаҳар (иншоот) кўрсатилади ва кунлари белгиланади. 3. Мусобақани бошқариш. Мусобақани ташкил қулувчилар ва раҳбарлар ҳамда ҳакамлар бирлашмаси ва уларни тасдиқловчи ташкилот кўрсатилади. 4. Мусобақа қатнашувчилари. Мусобақада қатнашувчи жамоалар сони ва номи кўрсатилади; талабномага киритиладиган қатнашувчиларнинг енг кўп сони, ёши ва уларнинг малакаси белгиланади. 5. Мусобақани ўтказиш шартлари. Мусобақалар қайси усул (айланма, чиқиб кетиш, аралаш) бўича ўтказилиши батафсил кўрсатилади. Қуръа ташлаш вақти, жойи ва унинг асосий шартлари маълум қилинади. Мусобақа натижаларини аниқлаш тартиблари белгиланади (очколар сони бир хил, дуранг, ўйинга келмаслик ва бошқа ҳоллар). 6. Норозиликларни тақдим етиш шартлари ва уларни кўриб чиқиш тартиби. 7. Ташкилотларни, жамоаларни, қатнашчиларни ва мураббийларни мукофотлаш. Ташкилотлар, жамоалар, қатнашчилар ва мураббийлар қайси ўрин учун нима билан мукоффотланишлари кўрсатилади. 8. Жамоаларни қабул қилиб олиш. Маблағ ажратувчи ташкилот келиш ва кетиш муддатлари, жойлаштириш ва овқатлантириш шароитлари кўрсатилади. 9. Талабномани ва қайта талабномани тақдим етиш турлари ва вақтини, жамоалар ва қатнашчиларни расмийлаштириш тартиби ҳамда зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар (паспорт, тоифа билети ва бошқалар) кўрсатилади. 10. Махсус шартлар: жамоалар таркибида баланд бўйли ўйинчиларнинг мавжудлиги, ҳимоянинг махсус (якка) тизимини қўллашни талаб қилиш, мусобақада қатнашиш учун назорат мезонларини топшириш шартли қўйилиши ва ҳ.к. Мусобақага қатнашиш учун қўйиш масаласи низомга мувофиқ мандат комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Мусобақага қўйиш жавобгарлигини ўз зиммасига бош ҳакам, мусобақанинг бош врачи ва мандат комиссияси вакили оладилар. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling