Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хакамлар, уларнинг вазифалари ва ҳуқуқлари, хакамлик қилиш услубияти.
Хакамликни тарбиявий аҳамияти.
Хакамларнинг ва хакамлик қилишнинг олий мақсади- нафақат мусобақа иштирокчиларининг о`йин қоидасига амал қилишларини назорат қилиш, балки айнан шу о`йинчиларни тарбиялашдан иборатдир. Уларда о`йин ва муносабат интизомини шакллантириш, ҳамкорлик, қо`ллаб-кувватлаш, о`заро ҳурмат, одоб ва маънавий хислат ва туйг`уларни уйг`отиш хакамларнинг етакчи бурчидир. Албатта, хакам мусобақа қоидаларига, умуман, волейболга оид барча янгилик, со`нги маълумотлардан хабардор бо`лиши даркор. Мусобақа низомини, о`йинлар о`тказиладиган жойларнинг шарт-шароитини, метереологик ва моддий-техника имкониятларининг, о`йинчиларнинг мусобақада қатнашиш ҳуқуқига ега еканликларини ва ҳакозо масалаларини билиши шарт. Хакамнинг обро`йи унинг касбий малакасида, билимида ва айникса, адолатли хакамлик қилишидадир. О`йинчилар о`йин интизомини бузса, мусобақа қоидаларига риоя килмай, хакам билан тортишса, уларга жазо бериш о`з вақтида амалга оширилиши зарур. Хакам нафақат о`йин давомида о`з одоби билан намуна бо`лиши шарт, балки у бошқа жойларда ҳам о`зини тута билиши керак. Мусобақа о`йини олдидан 20-30 дақиқа давомида майдонча, анжомлар (то`п, тур, майдон чизиқлари), хакамларнинг кийим боши, тайёргарлиги, хуллас о`йиннинг о`тказишга нима, керак бо`лса, ҳаммасини мухайёлиги биринчи хакам томонидан текширилиши керак ва зарурат бо`лса, таъминотни амалга ошириш талаб қилиниши керак. Хакамлар, уларнинг вазифалари ва ҳуқуқлари, хакамлик қилиш услубияти. Расмий низомга биноан хакамлар бригадаси қуйидаги руйхатга асосан тузилиши керак. биринчи хакам (минбардаги хакам): иккинчи хакам: хакам – котиб: ахборот берувчи хакам: 4 та чизиқ хакамлари: 6 та то`п узатиб турувчилар: Ҳар бир хакамнинг о`з вазифалари, ҳуқуқлари, хакамлик қилиш жойлари ва воситалари мавжуд. Буларнинг атрофлича талқини маърузада ог`заки ва о`қув филмлари ёрдамида баён қилинади, тушунтирилади. Биринчи хакам о`з фаолиятини то`р тортилган устун орқасида жойлашган хакам о`риндиг`ида тик туриб ёки о`тирган ҳолда амалга оширади. Биринчи хакам о`йин жараёнини о`йин бошанишидан – якунлашигача бошқариб боради. Ушбу о`йинда иштирок етаётган барча хакам ва о`йинчиларга раҳбарлик қилади. О`йин давомида унинг қарори ҳал килувчи кучга ега. Биринчи хакам қолган хакамлар қарорини ното`г`ри деб топса, уларнинг қарорини бекор қилиш ҳуқуқига ега. Агар бирор бир хакам о`з вазифасини уддалай олмаса, биринчи хакам унинг вазифасини о`з зиммасига олиши мумкин. Биринчи хакам қуйидаги қарорларни қабул қилади. а) то`п киритувчининг хатоси, то`п киритувчи жамоа аъзоларининг жойлашишидаги хатоси, киритилаётган то`п ё`налишини тусиш хатоси бо`йича: б) то`п билан о`йнаш хатолари бо`йича: в) то`р ва унинг устида руй берадиган хатолар бо`йича: г) орка чизиқ о`йинчилари ва Либерони хужум зарбаси: д) Либерони олдинги зонадан бармоқлар билан юқоридан узатилган то`пга хужум зарбасини қо`ллаш: е) то`пни то`рни пастидан о`тган вақтда: о`йин тугаганидан со`нг у баённомани ко`здан кечириб имзо чекади. Иккинчи хакам о`йин давомида хуштак чалиши ва ишора билан қуйидаги қарорларни қабул қилади: а) рақиб майдон ва то`р остидан рақиб томонга о`тиб кетганда: б) о`йинга киритилаётган то`п келаётган жамоа о`йинчилари жойлашиш қоидасини бузганда: в) о`зи жойлашган томоннинг якинида о`йинчи то`рга ва чегараловчи антеннага тегиб кеца: г) орқа чизиқ о`йинчиси ёки Либеро то`сиқ қо`йганда: д) то`п бегона жисм ёки майдон юзасига тегса: О`йин якунида баённомага имзо қо`яди. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling