Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Ҳар-хил ёшдаги волейболчилар учун то`рнинг баландлиги
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш гуруҳлари То`рнинг баландлиги (м)
Ҳар-хил ёшдаги волейболчилар учун то`рнинг баландлиги.
- То`рнинг баландлиги о`йин майдонининг о`ртасидан о`лчанади. То`рни ён чизиқлар устидан о`лчаган баландлиги белгиланган баландликдан 2 см дан ортиқ бо`лмаслиги керак. - То`рнинг кенглиги 1 метр ва узунлиги 9,5 метр бо`либ, 10х10см кв шаклидан қора рангдан то`қилган бо`лиши керак. То`рнинг юқори қисми 5 см кенгликда горизонтал жойлашган икки қават оқ лента билан тиқилган бо`лиши керак. Лента учлари тенглик бо`либ, орасидан шнур – тросс о`тказилиб, таранг тортиш учун устунларга махсус таранглаштирувчи мосламалар билан маҳкамланади. То`рнинг пастки қисмидан ҳам горизонтал шнур устунларга таранг тортилади. - То`рнинг икки томонидан икки ён чизиқлар устидан вертикал жойлаштирилган ленталар чегараловчи ленталар деб аталади. Ленталар кенглиги 5 см ва узунлиги 1 м бо`либ. Улар то`р (о`лчами) таркибига киради. - Антенна диаметри 10мм, узунлиги 1,80см, найчадан иборат бо`либ, қаттиқ егилувчан материалдан тайёрланган бо`лади. То`рнинг икки томонидан жойлаштирилган чегараловчи ленталар билан бир ё`налишда икки антенна вертикал шаклда жойлаштирилади. Ҳар бир антенна то`рни юқори қисмидан 80см чикиб туради ва улар 10 см кенгликда кизил чизиқ ок рангларга бо`ялган бо`лади. Мазкур антенналар майдон ва то`р о`лчамлари таркибининг чегараловчи белгисини англатади. - То`р тортиладиган устунлар ён чизиқлардан 0,5-1,0 м оралиқда о`рнатилади. Устунларнинг баландлиги 2,55 м бо`либ, уларнинг баландликни о`згартиришга мослаштирилганлиги мақсадга мувофиқ. ФИВБнинг расмий мусобақаларида то`рни тортиб турувчи устунлар ён чизиқ ортидан 1м оралиқда о`рнатилади (агар ФИВБни о`зга ко`рсатмаси бо`лмаса). - То`п еластик ёки синтетик чармдан ишланган ва ички қисмида резинка камеридан иборат юмалоқ шаклга ега бо`лиши лозим. Уни ранги «очиқ» бир хил ёки турли рангда бо`лиши мумкин. Унинг айланаси 65-67 см, ог`ирлиги 260-280 г, ички босими 0,30 дан 0,325 кг/кв.см (294,3 дан 318,82 м ба ёки гПа) гача бо`лиши лозим. - Мусобақада қо`лланиладиган барча то`плар айланаси, ог`ирлиги, ички босими, ранги ва типи бо`йича бир хил стандартга мос бо`лиши шарт. ФИВБнинг жаҳон, континентал ва миллий мусобақалари ФИВБ тасдиқлаган то`плар билан о`тказилиши керак. - Барча расмий мусобақаларда 3 та то`пдан фойдаланилади. То`п киритаётган о`йинчиларни то`п билан таъминлаб берувчи 6 киши майдон атрофида жойлашади. - Жамоа таркиби ко`пи билан 12 о`йинчидан, 1 та мураббий уннинг ёрдамчиси, массажист ва 1 та шифокордан иборат. О`йинчилардан бири жамоа сардори бо`либ, у мусобақа қайдномасида белгиланиши керак. ФИВБнинг жаҳон миқёсидаги мусобақаларида жамоа шифокори о`йин вақтида жамоа о`риндиқларидан жой олиши учун олдиндан ФИВБда аккредитация қилиниши шарт. - О`йинчилардан бири жамоа сардори бо`лиши керак ва о`йин баённомасида қайд етилиши лозим. Либеро сардор бо`лиши мумкин емас. - Мусобақада фақат мусобақа қайдномасида исми, шарифи зикр етилган о`йинчилар иштирок етишлари мумкин. Мураббий ва жамоа сардори мусобақа қайдномаларига имзо чекканларидан со`нг бу қайдномага бошқа о`йинчиларнинг киритилиши таъқиқланади. - О`йинда иштирок етамайдиган о`йинчилар махсус ажратилган о`риндиқда о`тириш ёки разминкага ажратилган жойда бо`лиши керак. Мураббий о`йин давомида ён чизиқ бо`йлаб о`йинга ҳалақит бермасдан ҳаракат қилиши ёки белгиланган о`риндиқда о`тириши мумкин. Жамоалар о`риндиклари хакам – котиб ёнидаги бушликда жойлашган бо`лади. - О`йин вақтида о`риндиқларда фақат жамоа аъзолари о`тириши мумкин. Разминкада ҳам фақат улар иштирок етиши даркор. - О`йинчиларни о`йин кийими футболка, трусик, пайпоқ ва спорт пояфзалидан иборат. - О`йинчиларнинг футболкалари 1 дан – 24 гача рақамланиши лозим. - Ракам футболканинг ко`крак қисми о`ртасида ва орқасида жойлашиши керак. Ракамларнинг ранги ва тиниқлиги футболка ранги ва тиниқлигидан кескин фарқ қилиб туриши лозим. - Ко`кракдаги рақам баландлиги камида 15 см, орқадаги рақам 20 см бо`лиши шарт. Рақам чизиг`ининг кенглиги 2 см бо`лиши керак. ФИВБнинг расмий мусобақаларида о`йинчининг рақами унинг турсигини о`нг томонида қайд етилиши керак. Бу ракам чизигининг кенглиги 1 см ва баландлиги 4-6 см бо`лиши лозим. - Жамоа сардори ва мураббий о`з о`йинчилари хулки ҳамда интизомига то`лиқ жавобгардирлар. - О`йин олдидан жамоа сардори мусобақа қайдномасига имзо чекади ва о`з жамоаси таркибини хакамга маълум қилади. - О`йин давомида жамоа сардори о`йинда сардор сифатида ҳаракат қилади. Агар сардор асосий таркибда о`йинга тушмаса, о`зи ёки мураббий бошқа о`йнайдиган о`йинчини сардор етиб тайинлайди. О`йновчи сардор о`з вазифасини асосий сардор о`йинга киришгунича ёки партия охиригача бажаради. Мураббий бутун о`йин давомида майдончадан ташкари жойда турган ҳолда о`з жамоасига раҳбарлик қилади. У жамоани уйновчи таркибини, о`йинчиларни майдончада жойлашиши таркибини белгилайди, о`йинчиларни алмаштириш ва танаффуслар олиш жараёнини бошқаради. Ушбу масалаларни у иккинчи хакам орқали ҳал етиши лозим. - О`йиндан олдин мураббий қайдномада о`з о`йинчилариинг асосий таркибини белгилайди ёки ко`здан кечиради, рақамларни тасдиклайди, со`нгра имзо чекади. - Агар мураббий о`з жамоасини тарк етиши керак бо`либ қолса, унда ёрдамчи мураббий, жамоа сардори илтимоси ва биринчи хакам розилигига ко`ра асосий мураббий вазифаларини бажаради. - Ҳар бир партияда (В партиядан ташкари) жамоалардан бири биринчи бо`либ 2 очко фарқи билан 25 очко то`пласа шу жамоа партияда г`олиб деб топилади. Агар ҳисоб тенг 24:24 бо`лса, о`йин жамоалардан бири 2 очко фарқи билан ютмагунича давом етаверади. - Агар умумий ҳисоб 2:2 бо`либ қолса, ҳал килувчи (В партия) партия 15 очкогача 2 очко устунлигида о`йналади. - Учта партияни ютган жамоа о`йин г`олиби деб белгиланади. - Агар жамоа режалаштирилган о`йиндан воз кечса, унда у о`йинга келмади, деб еълон қилинади ва унга 0:3 ҳисобида маг`лубият ёзилади, ҳар бир партия еса 0:25 ҳисоби билан қайд етилади. Алмаштириш – бу муайян зонадаги о`йинчининг майдонни тарк етиши ва унинг о`рнини бошқа о`йинчи егаллашидир. Алмаштириш хакамнинг рухсати асосида амалга оширилади. Бир о`йинчини иккинчи о`йинчи о`рнига тушиши котиб шу хақда баённомага ёзгандан со`нг амалга оширилади. - Ҳарбир партияда жамоага ко`пи билан 6 та алмаштириш ҳуқуқи берилади. Бир вақтнинг о`зида бир ёки бир неча о`йинчи алмаштирилиши мумкин. Дастлабки таркибда жойлашган о`йинчи майдонни бир партияда фақат бир марта тарк етиб, қайтиб о`з о`рнига кириши мумкин. - Алмаштирилаётган захирадаги о`йинчи, ҳар бир партияда фақат бир марта майдонга тушиши мумкин. У майдонда қолиши ёки яна дастлабки тартибдаги мувофиқ о`йинчи билан қайта алмаштириш мумкин. Айнан шундай алмаштириш 3 та дастлабки тартибдаги ва 3 та захирадаги о`йинчилар о`ртасида амалга оширилиши мумкин. Ҳар бир жамоа о`зига ажратилган майдон чегарасида о`йнаши керак. Шу билан бир қаторда то`п майдондан ташқари жойлардан майдон чегарасига қайтариб, о`йналиши мумкин. О`йиндаги танаффуслар ТАЙМ–АУТ ва о`йинчиларни алмаштиришга кетган вақтлардан иборат. - О`йиндаги танафуслар сони 2 та, ТАЙМ – АУТ ва ҳар партиядаги 6 тагача о`йинчи алмаштирилишига кетадиган вақтдан иборат. - Танаффуслар фақат мураббий ёки жамоа сардори томонидан талаб қилиниши мумкин. Талаб қилинган танаффус то`п о`йиндан чиққанда ёки то`пни о`йинга киритишдан аввал берилади. - Тайм – аут (танаффус) 30 – сония давом етади. ФИВБнинг жаҳон миқёсидаги мусобақаларида тайм - аутлар қуйидаги тартибда амалага оширилади: И - ИВ партияларда 2 та 60 сонияли «техник тайм - аут»лар берилади. Бу танффуслар жамолардан бири 8 ва 16 очко то`плаганда автоматик равишда берилади. Ҳал килувчи (В- партия) партияда «техник тайм- аут»лар берилмайди. Бу партияда ҳар-бир жамоа 2 та 30 сонияли танаффус талаб қилиши мумкин. Партиялар оралиг`идаги танаффуслар 3 дақиқа вақтни ташкил етади. - Ҳар бир жамоа о`зининг 12 о`йинчидан иборат таркибида 1 та ҳимояда о`йнайдиган «Либеро» деб аталган о`йинчига ега бо`лиши мумкин. Агар шундай бо`лса, ушбу о`йинчи исми – шарифи олдидан баённомада «Л» ҳарфи билан о`з аксини топиши керак. «Либеро» нинг о`йин ҳаракати: а) Бу о`йинчи майдончанинг фақат орқа зоналарида о`йнаши мумкин. Унга хужум зарбасини қо`ллаш ҳуқуқи берилмайди: б) «Либеро» то`пни о`йинга киритиш, то`сиқ ва хужумда иштирок етиш ҳуқуқидан умуман махрум: в) «Либеро» хужум зонасида уйнаган то`п то`рдан баланд бо`лса, бу то`пни хужум зарбасида қо`ллаш мумкин емас. Агар «Либеро» узатган то`п орқа зонадан ижро етилса бу то`п билан хужум уюштириш мумкин. г) «Либеро» бир то`п о`йналгандан со`нг махсус ко`рсатмасиз майдонга мустақил кириб – чиқиб, орқа зона о`йинчисини (1,6,5) алмаштириши мумкин. У майдонга мураббий ёнидаги о`риндиқ то`г`рисидан – хужум ва ҳимоя чизиқлари кесишган жойдан кириб – чиқади. Агар «Либеро» шикастланиб қолса, хакамнинг рухсати билан у захирадаги о`йинчи билан алмаштирилиши мумкин. Шикастланган «Либеро» ушбу о`йинда қайта уйнаш ҳуқуқидан махрум етилади. «Либеро» билан алмашган о`йинчи о`йин охиригача фақат «Либеро» функциясини бажариб о`йнайди. О`йин қоидаларини атрофлича талқини ог`заки айтиб о`тилади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling