Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet34/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Асосий фазадаги харакатлар бевосита асосий харакат вазифаларини хал килишга каратилган. Биодинамик нуктаи назардан бу фазадаги энг мухим нарса харакатлантирувчи кучлардан тегишли жойда, тегишли йуналишда ва зарур моментда рационал фойдаланишдан иборатдир. Масалан, кроль усули билан сузишда кулларни вактидан илгари актив харакатлантириш гавдани сувдан кутаришаг ва тулгин пайдо булишига сабаб булади. депсинишнинг кечикиб колиши натижасида гавда ён томонга харакат килади.
Баъзи бир ациклик макшларда битта эмас, балки бир неча бош фаза булиши мумкин. масалан, лангарчуп билан сакрашда – депсиниш, лангарчуп билан хавога кутарилиш, бурилибтуриб таянишга утиш; югуриб келиб уч хатлаб сакрашда – уч марта депсиниш.
Якунловчи фазадаги харакатлар – гавданинг мувозанатини саклаш максадида – ё пассив равишда суниб боради ёки актив равишда тормозланади.
Бир бутун харакатни вакт жихатидан фазаларга булишдан ташкари, унинг фазадаги харакат элементларин (гавданинг айрим кисмлари харакатини) ажратиб курсатадилар.
Кишининг харакатлари мураккаб бир бутунликни ташкил этади. Харакат актининг бир бутунлиги бу акт ташкил топадиган харакатларнинг узро богликлигида ва узаро таъсир этишида намоён булади; харакат деталларидан бирининг узгариши наижасида фазада ва бир катор бошка деталларнинг вакт жихатидан узгариши руй беради. Жисмоний тарбия назарияси ва практикасида харакатлар структураси хакида гапирилади.
Х а р а к а т с т р у к т у р а с и - харакатнинг ягона бир бутун харакат сифатидаги барча таркибий кисмларининг узаро конуний богланишидир.
Кишининг барча харакатлари фазода ва маълум бир вактда содир булади, шунинг учун харакатларнинг фазовий, вакт ва фазовий –вакт характеристикаларини уз ичига олган кинематик структураси хакида гапириш мумкин. Харакатнинг кинематик структурасини д и н а м и к с т р у к т у р а билан, яъни мазкур харакатга сабаб булган ташки ва ички кучларнинг узаро алокаси билан белгиланади.
Бир бутун мураккаб харакатда харакат структурасининг яна бир мухим томони – р и т м и к томони, харакатнинг вакт ва куч муносабатларини комплекс холда акс эттирувчи томонлрини ажратиб курсатилади.
Педагогик нуктаи назардан хар бир конкрет жисмоний машкни бажаришда бу характеристикалардан хар бирининг ахамияти хар хил булади. Укитишнинг турли боскичларида улардан баъзи бирлари асосий роль уйнаса, бошкалари вактинча иккинчи даражали ахамиятга эга булади. Бирок, барча харакетеристикаларнинг харакатларда биргликда, баб-баравар намоён булиши жисмоний машкнинг техника жихатидан жуда тугри бажарилишини таъминлайди.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling