Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet35/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

ХАРАКАТЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
Фазовий характеристикалар
Гавданинг холати ва гавда кисмларининг харакат траекторияси (йули) жисмоний макшлар техникасининг фазовий характеристикасига тааллуклидир.
Гавданинг холати. Купгина жисмоний машкларни бажариш вактида гавда ёки унинг кисмлари бир-бирига нисбатан холатини узгартирибгина колмайди, балки мускулларнинг статик тарангланиши хисобига эркин суратда харакатсиз холатни саклаб коладилар. Жисмоний машклар техникасида «гавда холати» ни мустакил компонент сифатида ажратиб курсатиш зарурияти харакатларни рационал ташкил этишда унинг катта ва мухим ахамиятга эга эканлиги билан тушунтирилади. Харакатни рационал ташкил этишга: а) харакатни бошлашдан олдинги дастлабкихолатнинг тугри булиши ва б) харакат процессида гавданинг керакли холатини саклаб колиш* билан эришилади. Баъзи бир педагогик вазифаларни (жисмоний машкларни) бажаришда купгина дастлабки холат ва статик вазиятлар мустакил ахамиятга эга булиши мумкин (масалан, гавданинг «смирно» холати, горизонтал холда мувозанат саклаш, кулларда тик туриш ва бошкалар).
Маълум бир анатомо-физиологик самарага эришиш хамда организмга ижобий таъсир курсатиш ёки бундан кейинги харакатларда яхширок натижаларга эришиш максадида дастлабки холатга турилади.
Старт харакатларида дастлабки холатнинг ахамияти жуда каттадир: улар кейинги харакатларнинг самарали булиши учун энг кулай шароит яратади. Енгил атлетикачининг пастдан старт олиши, найзабоз ёки боксчининг дастлабки холати, дарвозабоннинг тупни ушлаб олишга шайланиб туриши, хусусий вазифаларнинг хилма-хиллигига карамасдан, бирор харакатга тайёрликнинг ташки ифодасидир. Буларнинг хаммасини академик А.А.Ухтомский «оператив тинч холати» деб атаган холат каторига киритиш

*Гавданинг холати деганда гавда кисмларининг узаро жойлашишини тушунмок керак. Гавданинг турли вазиятда булишида хам бир хилдаги холат сакланиши мумкин.


мумкин. Гарчи буларда ташки харакат булмаса хам, организмнинг бир максадга каратилганлигининг яккол намоён булиши хеч каерда шу кадар аник, бу харакатга тайёрлик холатидаги каби аник ифодаланмаса керак.
Купчилик жисмоний машкларнинг эффективлиги куп холларда факат дастлабки холатга боглик булмайди, балки харакат процессидаги бутун гавда холатининг ёки унинг айрим кисмлари холатининг муайян, анча фойдалирок вазиятда булишига хам боглик. Масалан, сузувчининг горизонтал холати, конькичи ва велосипедчининг букчайиб олиши ташки мухитнинг каршилигини камайтиради ва бу билан гавданинг тезрок олдинга харакат килишига имкон беради. Лижада трамплиндан сакрашда гавданинг олдинга силжишида хавонинг каршилигини камайтиради ва бу билан гавданинг тезрок олдинга харакат килишига имкон беради.
Харакат жараёнида гавда холатини узгартириш билан динамик таянч реакциялар йуналишини узгартириш ва шу туфайли гавдага мазкур й уналиш шартлари учун кулай булган тезланиш бериши мумкин. Буларга киска ва узок масофаларга югуришда турган жойдан ва югуриб келиб узунликка сакрашдаги депсиниш фазаларига гавда холатларининг турли холда булиши мисол була олади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling