Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet32/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Жисмоний машкларни техникаси.

Хар бир эркин харакатда:


а) харакат вазифасини, яъни англаб олинадиган харакат максадини;
б) мазкур вазифани хал килиш учун зарур булган усулни фарк килмок керак.
Куп холларда айни бир хил харакат вазифаси турлича усуллар билан бажарилиши мумкин (масалан: баландликка сакраш учун тугридан ёки бироз четрокдан югуриб келиш, планкага якин оёк билан ёки ундан узокрподк турган оёк билан хам сакраш мумкин ва хакозо). Бирок буларнинг ичида анча самарали усуллар хам бор. Жисмоний машкларнинг харакат вазифасини максадга мувофик равишда, анча самарали хал килинишига имкон берадиган бажариш усулларини жисмоний машклар техникаси деб аташ кабул килинган. («Техника» сузи юнонча «махорат» маъносини англатади)
Техника хакидаги тушунча педагогик ва биомеханик жихатдан саналади. Педагогик нуктаи назардан жисмоний машклар техникаси деб харакат фаолиятини энг самарали бажариш усулига айтилади.
Самарали бажариш – шугулланувчининг организмига рационал таъсир килиш (мускуллар группасига) ёки жисмоний машкларнинг натижасига (баланд сакраш, узокка иргитиш) билан ифодаланади.
Усулнинг самарадорлиги – харакатларнинг бир вактда ва бирин кетин махсус системасининг натижасидир. Одам танасига ички ва ташки кучларни узаро таъсир килиш максадида уларни куллашдан иборат.
Харакат фаолиятини бир канча усуллар билан бошкариш мумкин, лекин шуни ичида самарасини техника деб айтилади. Анча масофани бир неча усуллар билан сузиш мумкин, лекин хамма бир усул билан сузолмайди. Бунда биз сузиш техникасини эгалламаган деймиз.
Бажаришни самарали усули куйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
а) укувчининг индивиудал хусусиятларига караб;
б) Жисмоний тайёргарлик сатхига караб;
в) куйилган вазифаларга караб;
г) спорт инвентаринг сифатига караб.

Жисмоний машклар техника деган тушунча харакатларнинг ташки шакли хакидаги тушунча билан бир хил маънони англатмайди. Техника харакатларини жуда хам самарали бажариш билан харакатланишига караб, харакатлантирувчи кучлардан рационал ва тула фойдаланиш билан боглик булган бир катор узига хос хусусиятларга эга.


Харакатларнинг ташки формаси эса хар доим хам харакатнинг рационал тузилишини акс эттирмайди. Харакат техникаси ва унинг ташки формаси деган тушунчалар муайян бир ташки шаклга, холатга ва гавданинг харакатига риоя килиш талаб этиладиган жисмоний машклар (бадиий гимнастика, сувга сакраш, конькида фигурали учиш) дагина маълум даражада бир-биирга мос келади.
Жисмоний машклар техникаси тухтовсиз узгариб туради ва такомиллашиб боради. Спортчининг доимо рекорд натижаларга эришиши учун интилиши, таълим услубларининг такомиллаштирилиши ва харакат конуниятларининг чукур илмий асосда ишлаб чикилиши жисмоний машкларнинг янада янги хамда анча самарали формаларини топишга олиб келмокда. Деярли хар бир спорт турида хозирги замон спорт техникаси билан утган йиллар спорт техникаси таккосланса унга ишноч хосил килинади. Спорт техникасининг узгариши маълум даражада анча такомиллашган спорт инвентаридан фойдаланиш билан боглик.
Жисмоний машкларнинг техникаси изланиш натижасидир. Спортчиларнинг шу давр учун харакат фаолиятини бажариш усулларни практикада синаш ва илмий амалиёт килишдир.
Хозирги замон техникаси харакат фаолиятини раицонал асосини ифодалайди ва хамма бажарувчилар учун бир хилдир. Шунинг учун уни стандарт техника деб айтилади.
Стандарт техникани шахсий техникага айлантириб борилади. Шахсий техника 2 та йуналшида амалга оширилади:

  1. Шахсий типланиш йулида, айрим гурух одамларнинг жисмоний тайёргарлигига караб стандарт техникага узгариш киритилади;

  2. Хар кимнинг шахсига караб шахсийлаштириш йулида, одамнинг шахсий хусусиятларини хисобга олиш зарур.

Амалиётда спортнинг техник махорати хар бир шахсга каратилганда куринади ва узининг стили, почерк деб юритилади.
Болаларни ургатганда асосий эътиборини ва техникани шахсийлаштиришга каратиш керак.
Техникани индивидуаллаштириш 2 томонлама жараёндир. Биринчи томондан стандарт техника элементлари укувчининг хусусиятларига мосланиши. Иккинчи томондан укувчининг узи техника талабаларига функционал имкониятларини узгартириши керак.
ТЕХНИКА БУЛИМЛАРИ.
Харакат техникаси техника негизи, унинг асоси ва техника деталлари деган кисмларга булинади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling