Тўплам бирлиги - кузатиш талаб этиладиган элемент.
Белги - тўплам бирлигининг белгилар турлари:
сонли;
сон билан ифодалаб бўлмайдиган.
Арифметик ўртача:
. (8)
Вариация - белгининг ўзгаришидир.
Вариант - ўзгарувчи белгининг конкрет ифодаси. Вариантлар лотин ҳарфларида белгиланади. Масалан:
(9)
Ўзгарувчи белгининг миқдорлари мажмуаси вариацион қатор деб аталади.
Агар вариантларни кўпайиш ёки камайиш бўйича жойлаштирсак, тартибли вариацион қаторни тузамиз.
Частота (m) - абсолют миқдор бўлиб, ҳар вариантнинг тўпламда неча бор учрашувини кўрсатади.
Частотанинг нисбий кўриниши частота улуши деб аталади.
(10)
Танланманинг статистик тақсимоти деб варианталар ва уларга мос частоталар ёки нисбий частоталар рўйхатига айтилади.
Вариация чегараси (Р) - вариацион қаторнинг экстремал қийматлари фарқига айтилади.
. (11)
Ўртача чизиқли фарқ :
(торттирилмаган),
(торттирилган).
Дисперсия - вариантларнинг арифметик ўртачадан фарқларининг ўртача квадрати.
(торттирилмаган),
(торттирилган).
Ўртача квадратик фарқ - белгининг ўзгаришини ифодалайди ва қуйидагича ҳисобланади:
- (торттирилмаган),
- ( торттирилган).
Вариация коэффициенти (В) - нисбий кўрсаткич бўлиб, белгининг ўзгаришини ифодалайди ва процентларда ифодаланади.
- вариация чегараси бўйича вариация коэффициенти, оссилляция коэффициенти.
- ўртача чизиқ фарқ бўйича вариация коэффициенти.
- квадрат фарқ бўйича вариация коэффициенти.
Мода деб энг катта частотага эга бўлган вариантага айтилади. Масалан, ушбу
вариант 1 4 7 9
частота 5 1 20 6
қатор учун мода 7 га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |