Ургенчского филиала Ташкентского университета


Маълумотларни хотирага жойлаштириш


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

Маълумотларни хотирага жойлаштириш


27
“Young Scientist”  #29.3 (133.3)  December 2016
мумкин. Шунда иккита сонни қўшиш тўртта босқичда ба-
жарилиши мумкин: тартибларни қиёслаш, сонларнинг ки-
чигидан мантисса бўйича сурилиш, мантиссани қўшиш ва 
натижани нормаллаштириш (3, а-расм). Ҳар бир босқич 
конвейерли АМҚ нинг алоҳида поғонаси ёрдамида амалга 
оширилиши мумкин (3, б-расм). Векторнинг навбатдаги 
элементи АМҚ нинг поғонаси бўшаши билан конвейер-
нинг киришига берилади (3, в-расм). Бундай вариантнинг 
векторларга ишлов бериш учун яроқли эканлиги аниқдир.
Агар параллел ишлатиладиган АМҚ лар ҳам конвей-
ерли бўлса, у ҳолда конвейерлаштиришнинг яна бир 
поғонаси мавжуд. Бу ғоя амалга оширилган ҳисоблаш 
тизимларини вектор — конвейерли тизим дейилади. Уни-
версалликни таъминлаш мақсадида таркибига скаляр про-
цессор қўшилган вектор–конвейерли тизимлар супер–
компьютер номи билан таниқли.
Матрицали ҳисоблаш тизимларининг вазифаси кўп 
жиҳатдан векторли ҳисоблаш тизимларига ўхшаб, катта 
маълумот массивларига ишлов беришдир. Матрицали ти-
зимлар асосида процессор элементларининг (ПЭ) мун-
тазам массивидан ташкил топган матрицали процессор 
ётади. Бир қарашда бу турдаги тизимларни ташкил қилиш 
жуда соддадир. Буйруқлар оқимини ишлаб чиқарувчи 
умумий бошқариш қурилмасига ва параллел ишлаб, ҳар 
бири ўз маълумот оқимига ишлов берадиган кўп сонли 
ПЭ га эга. Аммо амалиётда, кенг доирадаги масала-
ларни ечишда тизимнинг етарли даражада самарадорли-
гини таъминлаш учун процессор элементлари орасидаги 
алоқани шундай ташкил қилиш керакки, процессорларни 
имкон қадар тўлиқ юклаш керак. Айнан ПЭлар орасидаги 
боғланишнинг характери тизимнинг ҳар хил хусусиятини 
аниқлайди.
Матрицали ва векторли тизимлар орасида жиддий 
фарқ бор. Матрицали процессор матрицага мантиқан 
бирлаштирилган ва SIMD-услубида ишлайдиган кўплаб 
ўхшаш бўлган функционал блокларни интеграллашти-
ради (бутунлаштиради). Бу блоклар мантиқан матрицага 
бирлаштирилган бўлиб, синхрон ишлайди, яъни ҳаммаси 
учун фақат битта буйруқлар оқими қатнашади. Векторли 
процессорда маълумотлар векторига ишлов берувчи буй-
руқлар киритилган, бу ўз ўрнида функционал блоклардан 
тузилган конвейерни самарали юклаш имконини беради. 
Ўз навбатида, векторли процессорлардан фойдаланиш 
осонроқ, чунки векторларга ишлов берувчи буйруқлар 
инсон учун SIMD қараганда дастурлашнинг қулай модел-
ларидан биридир.
Интерфейсли машина 
Процессорлар массиви 
контроллери 
Процессорлар 
массиви 
Натижа 
шинаси 
Кенг эшиттиришли 
жўнатиш шинаси 
Киритиш/ 
чиқариш 
интерфейси 
Киритиш/чиқариш 
қурилмаси 
Киритиш/чиқариш 
қурилмаси
Тартибларни 
таққослаш (Т) 
Мантиссаларни 
суриш (М) 
Мантиссаларни 
қўшиш (Қ) 
Нормаллаштириш 
(Н) 
X
i
Y
i
Z
i
X
i
Y
i
Z
i
Т 
Қ 
М 
Н 
Қ 
Н 
Х
1

1
Х
2

2
Х
3

3
Х
4

4
Х
5

5
Z
1
Z
2
Z
3
Z
4
Т 
Т 
Т 
Т 
Т 
М 
М 
М 
М 
М 
Қ 
Н 
Қ 
Қ 
Қ 
Н 
Н 
Н 
а
б
в
Z
5
Кириш 
регистрлари 
Конвейерли 
АМҚ 
Чиқиш 
регистрлари 
Хотира 
Хотира 
Кириш 
регистрлари 
Чиқиш 
регистрлари 
АМҚ 
АМҚ 
АМҚ 
а
б
2-расм. 

Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling