Ургенчского филиала Ташкентского университета


Компетенциявий ёндашувга асосланган


Download 4.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/92
Sana07.08.2023
Hajmi4.52 Mb.
#1665632
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92
Bog'liq
moluch 133.3 1

Компетенциявий ёндашувга асосланган 
таълим — ўқувчиларда эгалланган билим, кўникма ва 
малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолият-
ларида амалий қўллай олиш компетенцияларини шакл-
лантиришга йўналтирилган таълимдир.
Таянч компетенциялар:
1. Коммуникатив компетенция
2. Ахборот билан ишлаш компетенцияси
3. Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компе-
тенцияси
4. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси
5. Умуммаданий компетенциялар
6. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликла-
ридан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси
Информатика фанидан умумий ўрта таълим мактабла-
рида шакллантириладиган таянч компетенцияларни ама-
лиётга жорий этилишини 7-синфларда «Интернетда 
маълумотларни излаш» мавзуси мисолида кўриб 
чиқамиз [1,2].
1. Коммуникатив компетенцияси
Интернет бўйича ўрганган билимларини оғзаки ва 
ёзма тарзда аниқ ва тушунарли баён қила олиш, мав-
зудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш 
ва жавоб бериш;
— синфда ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал 
қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш;
— мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда 
ўз позициясини ҳимоя қила билиш, уни ишонтира билиш;
— турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бо-
шқариш, бошқа ўқувчиларга нисбатан ҳурмат, муаммо 
ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) 
бўлган қарорларни қабул қила олиш.
Топшириқ: Интернетда маълумотларни излаш-
нинг қандай усулларини биласиз ва санаб беринг.
Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари
Коммуникатив компетенцияда гуруҳларга бўлиб ўқув-
чиларда интернет бўйича тушунчаларини ривожлантириш 
ва ундан тўғри фойдаланишни ўргатиш мумкин. Гуруҳ 
бўлиб ишлаганда ўқувчиларда мустақил мулоқот ва ўзаро 
фикр алмашиш вужудга келади.
2. Ахборот билан ишлаш компетенцияси
Интернет бўйича маълумотларни мавжуд ахборот 
манбаларидан (интернет, телевизор, радио (ау-
дио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон 
почта ва бошқ.) топа олиш ва фойдалана олиш.
Топшириқ: Электрон почта бўйича ахборот то-
пинг.

Download 4.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling