Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018


Download 1.43 Mb.
bet21/40
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1517669
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
Сиртқи қўлланма

Металлар.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 40 та қимматбаҳо металл конлари қидириб топилган.
Олтиннинг заҳиралари бўйича Ўзбекистон дунёда 4 - ўринда туради.
Олтин конлари Қизилқумдаги Мурунтов, Ажибугут, Булуткон, Балкантов, Аристонтов, Тўрбой ва бошқа ерларда жойлашган.
Кумуш конлари Навоий вилоятидаги Високоволтное, Оқжетпес, Космонавтчи ;
Наманган вилоятидаги Оқтепада жойлашган.
Олмалиқ кон - металлургия комбинати энг йирик корхоналар- дан бири бўлиб, Қолмақир конида қазиб чиқарилган руда асосида ишлайди ва рангли металлар ишлаб чиқаради.
Шунингдек Ўзбекистонда Au, Ag, Cu, Re, Mo, Pb, Zn, W, Cd, Ni, Os, V, Sc, Te, Se каби кўплаб металлар конлари мавжуд.
Қотишмалар ва уларнинг ишлатилиши .
99 % мис ва 1 % бериллийдан ташкил топган қотишма мисдан 7 марта қаттиқ бўлади.
50,1 % висмут , 24,9 % қўрғошин , 14,2 % қалай , 10,8 % кадмийдан иборат қотишма 65,5 0С да суюқланади. (висмут - 271,3 0С , қалай - 231,9 0С , кадмий - 320,9 0С , қўрғошин - 327,4 0С да суюқланади).
Рух, мис, алюминий алоҳида бўлганда сувда эримайди, лекин 5 % Рух, 50 % мис , 45 % алюминийдан иборат қотишма одатдаги шароитда сув билан таъсирлашиб, водород ажратиб чиқаради.
Гомоген қотишмалар - атом радиуслари ўлчамлари яқин металлар орасида ҳосил бўлган , кристалл панжара тугунларида атомлари алмашиб жойлаша оладиган қотишмалар ( Cu-Au, Ag-Au, Na-K, Bi-Sb)
Гетероген қотималар - атом радиуслари ўлчамлари кескин фарқланувчи металлар орасида ҳосил бўлган , кристалл панжара тугунларида атомлар алмашиб жойлаша олмайдиган қотишмалар ( Sn-Al, Zn-Al).
Интерметалл (металлараро) қотишмалар - электроманфийлик қийматлари бир - биридан кескин фарқланувчи металлардан ҳосил бўлган қотишмалар. Уларда металлар турли эквивалент миқдорларда бирикиб, кимёвий бирикмалар ҳосил қилади (CuZn, Cu3Al , Cu5Zn8)
Металларнинг коррозияси
Коррозия - металларнинг атроф - муҳит билан таъсирлашиши натижасида емирилиши жараёни.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling