Таркибнинг доимийлик қонуни.
Ҳар қандай соф модда қаердан ва қай усулдан олинишидан қатъий назар ўзгармас сифат ва микдорий таркибга эга бўлади.
Ўзгармас таркибли бирикмалар - Дальтонитлар,
ўзгарувчан таркибли бирикмалар – Бертолитлар деб аталади.
Дальтонитларга-кислоталар, асослар,тузлар, органик моддалар киради. Ми: H2O, HJ, CCl4, CO2, C2H5OH барча газлар, суюқликлар паст ҳароратда суюқланадиган моддалар киради.
Бертолитларга- оғир металларнинг гидридлар, нитридлари, карбидлари, силицидлари, оксидлари, сульфидлари, кўпчилик қотишмалар киради.
М: UO3, VO, ZrO, TiO2, ZrS
Авогадро қонуни . (А.Авогадро1811й.)
Бир хил шароитда (бир хил босим ва температурада) тенг ҳажмдаги газларда молекулалар(атомлар, ионлар)сони ўзаро тенг бўлади.
Моляр ҳажм- хоҳлаган газнинг бир моли н.ш.да 22,4 л ҳажмни эгаллайди.
Vм=моляр ҳажм.
V=системадаги модданинг ҳажми.
n=системадаги модданинг миқдори.
Рн -нормал босим
R-универсал шаз доимийси
m- масса
T-ҳарорат
Р = Па, кПа R= 8,314 Р= Па V=мл
Р = мм.сим.уст. R= 62400 Р= кПа V=л
Р = атм R=0,082 Т= 273К + t0c
Ҳар қандай модданинг 1 молида 6,02*1023 заррача(молекула, ион, атом)бўлади.
1моль H2 да 6,02*1023 молекула бор, ундаги атомлар сони икки марта кўп яъни 12,04*1023та.
Газ моддалар(H2, O2, F2, Br2, N2, J2)да атомлар сони молекулалар сонидан икки марта кўп бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |