Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018


Орбиталларнинг тўлиб бориш тартиби


Download 1.43 Mb.
bet8/40
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1517669
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
Сиртқи қўлланма

Орбиталларнинг тўлиб бориш тартиби.
Паули принципи - бир атомда тўртала квант сонлари бир хил бўлган иккита электрон бўла олмайди.
Гунд қоидаси-айни поғоначада турган электронлар мумкин қадар жуфтлашмасликка яьни спинларнинг йигиндисини мумкин қадар катталаштиришга интилади.
Клечковский қоидалари:
1.Атом орбиталларнинг электрон билан тўлиб боришида аввал (n+l)нинг йигиндиси энг кичик қийматига мос келадиган орбиталлар аввал тўлади.
2. Агар бир чеча орбиталлар учун (n+l)нинг киймати тенг бўлса, аввал n нинг кичик қийматидан бошлаб электрон орбиталлар электрон билан тўлиб боради.
Электрон орбиталларнинг энергиялари қиймати қуйидагича бўлади.
1S<2S<2P<3S<3P<4S<3d<4p<5s<4d<5p<6s<4f<5d<6p<7s<5f<6d<7p:


Бор назариясининг асосий постулатлари:
1.Электрон ядро атрофида маьлум бир ўзгармас масофада ҳаракатланади. Бунда энергия ютмайди хам, чиқармайди ҳам.
2.Атомда электрон бир стационар орбитадан 2-сига ўтганда энергия ютилади ёки ажралиб чиқади.
2(2L +1) ҳар бир ячейкадаги максимал электронлар сони.
Nорб=n2 поғоналардаги орбиталлар сони
Ne=2n2 поғоналардаги электронлар сони
(2L+1) ҳар бир орбиталдаги ячейкалар сони.
Nячейка=n2ҳар бир электрон қаватдаги энергетик ячейкалар сони
Магнит майдонига тортилиш хусусияти парамагнит дейилади .ишқорий ,ишқорий-ер металлари ,Al,Sc,V, O2 ,NO ,CuCl2,MnO,баьзи оралиқ металларнинг тузлари, эркин радикаллар, кўпчилик координацион бирикмалар парамагнит хусусиятига эга.
Ядро реакциялари
Альфа емирилишда -масса 4 бирликка ядро заряди 2 бирликка камаяди

-емирилиш икки хил  ва  бўлади.
(кўп холларда -емирилиш)-емирилишда электрон ажралиб чиқиб, изотопнинг ядро заряди бир бирликка ортади, массаси ўзгармайди. Чунки нейтроннинг протонга айланиши натижасида ядрода қўшимча протон ҳосил бўлади: ;
+ - емирилишда позитрон ажралиши натижасида ядро заряди бир бирликка камаяди, массаси ўзгармайди. Позитрон электроннинг анологи бўлиб, ундан мусбат заряди билан фарқ қилади. + - емирилишда протоннинг нейтронга айланишидан позитрон хосил бўлади.
Электрон қамраб олиш. Ядрога энг яқин бўлган қаватдан электрон
ядрога қулаб, протонга бирикади ва протон нейтронга айланади: e- + р  n
Электрон қамраб олишда изотоп массаси ўзгармай, ядро заряди бир бирликка камаяди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling