Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018
Донор элементларга иккинчи даврнинг
Download 1.43 Mb.
|
Сиртқи қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кристалл панжара турлари.
- Молекуляр кристалл панжара
Донор элементларга иккинчи даврнинг V,VI,VII гуруҳнинг асосий гуруҳча элементлари киради.
Акцепторга элементларга II, III, IV гуруҳнинг асосий гуруҳча элементлари киради. М: NH3+HCl=NH4Cl NH3+H2O=NH4OH NH3+BF3=NH3BF3 Молекуласида донор-акцептор боғ сақлайдиган моддалар: HNO3, N2O5, CO, NH4(аммонийли бирикмалар), H3O+, K4[Fe(CN)6],K3[Fe(CN)6],[Cu(H2O)4]SO4∙H2O(барча ком плекс бирикмалар)К NO3 NH4NO3 Қутбсиз молекулаларга: BeCl2,BeH2, CO2, BH3, BCl3, SO3, СH4, CCl4, BF3, H2, N2, Cl2, CS2, SiF4, PF5, PCl5, SF6,WF6, O2 ,Br2, F2, J2 , C2Н2 sp-гибридланиш : бурчак 180 ºС BeCl2, BeH2, CO2 , С 2 H2 ,Cu 2C2, Ag 2 C 2 ,CS2 ,COS2 … sp 2-гибридланиш :бурчак 120 ºС BCl3 C2H 4 (қўш боғ ҳосил қилган барча углерод атомлари ), BF3 ,AlCl3 ,AlBr3 ,C 6H 6, NO2 ,CO32-, SO32-, B(CH3)3 , B(OH) 3 , SO2 COF2 , COCl2 SP3-гибридланиш CH4 (барча туйинган углеводородлар ) C6H 12 (барча цикло парафинлар) H2O, NH3 ,NH4+, PO43- ,ClO- , ClO2- ,ClO3-,ClO-4,P4O10,P2S5, PO3- CCl4 ,BH4 PCl3 ,PF3 ,PH3 H2S ,BF4- , CHCl3 ,CeCl4 ,SiO2 ,HCl ,HBr, HJ ,HF ,CF4 ,SiF4 Кристалл панжара турлари. Кристалл панжаралар тугунларида жойлашган заррачаларнинг табиатига қараб 4 га бўлинади. 1.Атом ли 2. молекуляр 3. ионли 4.метал Атомли кристалл панжара Тугунларида алоҳида атомлар бўладиган кристал панжаралар атомли кристал панжаралар дейилади.Бу моддаларнинг суюқланиш температураси жуда юқори, мустаҳкам, қаттиқ, суюқликларда амалда эримайди. Масалан: Mn,B, Si, Ge,B4C3, SiC, SiO2 ,TiO2, графит, олмос. Молекуляр кристалл панжара Молекулаларида (қутбли ва қутбсиз) таркиб топган кристал панжаралар молекуляр кристалл панжара дейилади. Молекуляр кристал панжарали моддаларнинг қаттиқлиги кам,суюқланиш температураси паст, сувда эримайди, ёки кам эрийди, эритмалари электр токини деярли ўтказмайди. Мисол:қуруқ муз (CO2), барча газлар қаттиқ ҳолда (H2O,He, Ar,Ne,Xe, F2,CI2,Br2, I2, H2, O2,O3, N2 , NH3, HCI, HF, HI, HBr,) оқ-фосфор P4, S8, деярли барча органик бирикмалар (бензол, нафталин, спиртлар, кислоталар) Ионли кристалл панжара Кристал панжара тугунларида қарама-қарши ионлар жойлашган бўлади. Қаттиқ ҳолда электр токини ўтказмайди , суюқланмаси электр токини ўтказади, қийин суюқланади. Ми: барча тузлар, асослар, металл оксидлари. Металл кристалл панжара Тугунида металл ионлари улар орасида эркин умумлашган ва делокаллашган электронлари бўлади. Юқори ҳароратда суюқланади, амалда сувда эримайди. Қаттиқ ҳолда электр токини яхши ўтказади. Мисол: барча металлар(Fe, Au,Cu,Ag………..) Термокимёвий жараёнлар Барча кимёвий реакциялар иссиқлик чиқиши ёки ютилиши билан боради. Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти Q ёки Н билан белгиланади (Q = - H). Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти кўрсатилган тенгламаларга термокимёвий тенгламалар дейилади: aA + bB à cC + dD + Q ( H). Агар Q > 0 ( H<0) бўлса, реакция иссиқлик чиқиши билан боради ва бу реакция экзотермик реакция деб аталади. H2 + Cl2 à 2HCl + 184,6 кЖ Агар Q < 0 ( H > 0) бўлса, реакция иссиқлик ютилиши билан бориб, унга эндотермик реакция деб аталади. N2 + O2 à2NO – 180,8 кЖ. Кимёвий бирикманинг ҳосил бўлиш иссиқлиги деб, бир моль модданинг стандарт шароитда (Р =101325 Па, Т=298 К) оддий моддалардан ҳосил бўлишида чиқадиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдорига айтилади. Унинг қиймати кЖ/моль да ўлчанади. Оддий моддаларнинг стандарт шароитда ҳосил бўлиш иссиқликлари 0 га тенг. Реакцияларнинг иссиқлик эффектларини ҳисоблашда Гесс қонуни (1840 йил, Гесс)дан фойдаланилади: Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти реакциянинг бориш йўлига боғлиқ бўлмай, фақат бошланғич моддалар ва реакция маҳсулотларининг ҳолатигагина боғлиқдир. Бу қонун ва ҳосил бўлиш иссиқлиги қоидасидан қуйидаги хулоса келиб чиқади: Кимёвий реакцияларнинг иссиқлик эффекти реакция маҳсулотлари ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисидан реакцияга киришаётган моддалар ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисининг айирмасига тенгдир. aА + bВ cС + dD H = [cQ(C) + dQ(D)] –[aQ(A) + bQ(B)] Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling