2. N2 + 3H2 ↔2NH3
системада босим 3марта камайтирилса реакция тезлиги қандай ўзгаради.
марта камаяди.
3.Fe + 3CI2 → 2FeCI3
реакцияда босим 5 марта оширилса реакция тезлиги қандай ўзгаради қаттиқ моддаларга босим таъсир этмайди.
марта ортади.
Кимёвий реакциялар молекулалар тўқнашганда содир бўлганлиги учун реакция тезлиги: а) тўқнашишлар сонига; б) тўқнашишнинг реакция бориши эҳтимоллигига боғлиқ бўлади. Тўқнашишлар сони молекулалар концентрациясига, реакциянинг бориш эҳтимоллиги эса, тўқнашаётган молекулалар энергиясига (температурага) боғлиқ. Кимёвий реакция тезлигига қуйидаги факторлар таъсир қилади:
1. Концентрация. Реакция тезлигининг концентрацияга боғлиқлиги массалар таъсири қонуни билан белгиланади: Ўзгармас температурада кимёвий реакциянинг тезлиги реакцияга киришаётган моддалар концентрациясига тўғри пропорционалдир.
аA + bB à cC + … реакция учун тезлик вақтнинг исталган нуқтасида:
V = К[A]а [B]b га тенг бўлади. Бу ерда К – кимёвий реакциянинг тезлик константаси бўлиб, унинг қиймати фақат температурага боғлиқдир.
Реакцияга киришаётган молекулалар сонига қараб моно-, би- ва тримолекуляр реакциялар фарқланади.
1) Парчаланиш ва изомерланиш реакциялари мономолекуляр реакцияларга киради. А =С + … Рекциянинг тезлик ифодаси: V = К[A] бўлади.
2) Икки молекула тўқнашганда содир бўладиган реакциялар бимолекуляр
реакциялардир. А + В à C + … V =К[A][B] масалан: H2 + Cl2 à 2HCl
3)Тримолекуляр реакциялар бир йўла уч молекула тўқнашганда содир бўлади. 2А + В àC V =К[A]2 [B] масалан : 2NO + O2 à2NO2
2.Температура. Реакция тезлигининг температурага боғлиқлиги тезлик константаси билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |