Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018


Мувозанатда турган системага бирор ташқи таъсир кўрсатилса мувозанат берилган таъсирни камайтирадиган томонга силжийди


Download 1.43 Mb.
bet15/40
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1517669
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
Сиртқи қўлланма

Мувозанатда турган системага бирор ташқи таъсир кўрсатилса мувозанат берилган таъсирни камайтирадиган томонга силжийди.
Мувозанатда турган системада бошланғич моддаларнинг концентрациялари оширилганда мувозанат реакция маҳсулотлари томонга (тўғрига), реакция маҳсулотларнинг концентрациялари ошганда эса дастлабки моддалар томонга (тескари) силжийди.
Мувозанатда турган системанинг босими оширилса (ҳажми камайтирилса), мувозанат босим камаядиган томонга силжийди, яъни газсимон моддалар молекулалари камаядиган томонга силжийди.
2SO2 + O2  2SO3 Реакция тенгламасининг чап томонидаги газ молекулалари 2+1=3 моль, ўнг томонидаги молекулалари эса 2 молга тенг бўлгани учун босимнинг ошиши кимёвий мувозанатни ўнг томонга силжитади.
2CH4  C2H2 + 3H2 Реакция тенгламасининг чап томонидаги газ молекулалари 2 молга тенг бўлиб, ўнг томонидаги газ молекулалари 4 молга тенг бўлганлиги учун босимнинг ортиши мувозанатни чапга силжитади.
Агар реакциянинг ўнг ва чап томонидаги газ молекулалар сони тенг бўлса, босим мувозанатга таъсир қилмайди.
N2 + O2  2NO
Мувозанатда турган системанинг температураси оширилса мувозанат температура камаядиган томонга силжийди (яъни эндотермик реакция тезлиги ортади).
N2 + 3H3  2NH3 + 92,4 кЖ
N2 + O2  2NO - 180,8 кЖ
Температуранинг ортиши биринчи реакцияни чап томонга, иккинчи реакцияни ўнг томонга силжитади.
Катализаторлар кимёвий мувозанатни силжитмайди, балки кимёвий мувозанат қарор топишини тезлатади.


Кимёвий мувозанатни силжитиш
1.Босимни таъсири
2.Концентрациянинг таъсири
3.Температуранинг таъсири
N2 + 3H2 →2NH3 +Q системадаги босим оширилганда мувозанат ўнга силжийди босим камайтирилса мувозанат чапга силжийди.
[N2]ва [H2] -оширилса мувозанат ўнгга
[NH­3] - камайтирилса ҳам мувозанат ўнгга силжийди.Чап ваўнг томондаги коэффицентлар тенг бўлган ҳолларда системага босим таъсир этмайди яъни мувозанат силжимайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling