Қурилиш кимёси фанидан қурилиш йўналишида сиртдан ўқийдиган талабалар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади Тошкент 2018


Download 1.43 Mb.
bet10/40
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1517669
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
Сиртқи қўлланма

Иоланиш энергияси-атомдан электрон узиш учун зарурий энергия. Ионланиш энергияси нодир газларда энг юқори.даврда –чапдан ўнгга ўтганда ионланиш энергияси ортади.Гуруҳда юқоридан пастга тушган сари ионланиш энергияси камаяди.Электронга мойиллик- нейтрал атомга электрон бирикиши натижасида ажралиб чиқадаган энергия миқдори.
Даврда Li дан F гача электронга мойиллик ортади.
Гурухда Li дан Fr гача тушганда электронга мойиллик камаяди.
Электроманфийлик- даврда Li дан F гача борган сари ортиб боради. Гурухда юкоридан пастга тушганда камаяди. Электроманфийлик Л.Полинг шкаласида ўлчанади Li га нисбатан.
Қайтарувчанлик хоссаси-даврда чапдан ўнгга борганда камайиб , оксидловчилик хоссаси ортади.Гурухда ядро заряди ортиши билан қайтарувчилик хоссаси ортади.
вишда боғлиқ.Кичик даврлар (I-III) s ва p элементлардан,катта даврлар (IV-VII) s ва p элементлардан,ташқари d ва f элементлардан иборат.


Даврларда чапдан ўнгга ўтганда(гуруҳ рақамлари ортиши) элементларнинг металлик хоссаси, электроманфийлиги ,электронга мойиллиги, ионланиш энергияси, оксидловчилик хоссалари ортиб боради. Атом радиуси, металлик хоссалари камайиб боради. Асосий гурухларни s ва p элементлар, қўшимча гуруҳларни d ва f элементлар ташкил қилади.
Гуруҳларда- ядро заряди ортиб бориши билан металлик хоссаси кучаяди, атом радиуси ортади. Ионланиш энергияси, электронга мойиллик , электроманфийлик камаяди.

Кимёвий боғланиш


Кимёвий боғланиш валент электронлар ҳисобига вужудга келади лекин турли усулларда амалга ошади.
Кимёвий боғланишнинг учта асосий тури бор:ковалент, ион ва металл.
Ковалент боғланиш: электрон жуфтлар ҳосил бўлмиш ҳисобига вужудга келадиган боғланиш ковалент боғланиш дейилади.
Ковалент – “бирлашган”деган маънони билдиради.
Ковалент боғланиш иккига бўлинади:
1.кутбсиз ковалент боғланиш
2.кутбли ковалент боғланиш
Нисбий электроманфийлиги бир хил бўлган атомлар орасида умумий электрон жуфтлар ҳосил бўлиши ҳисобига вужудга келадиган боғланиш қутбсиз ковалент боғланиш дейилади. М: H2,O2,N2,F2,I2,Br2…………
Нисбий электроманфийлиги бир-биридан оз фарқ қиладиган атомлар орасида вужудга келадиган боғланиш кутбли ковалент боғланиш дейилади.
М:H2O,HCl,H2S,NH3……..
Ковалент боғланиш бир электронли булутларнинг бир-бирини қоплаши ҳисобига ҳосил бўлса –ковалент боғланиш ҳосил бўлишининг алмашиниш механизми дейилади.
Донор-акцептор боғланиш – ковалент боғланиш. Донор- электрон берувчи, акцептор –қабул қилувчи.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling