«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Download 169.92 Kb.
bet12/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

Солиштириш шароитлари. Солиштириладиган лойиҳалар нафақат функционал вазифасига, ишлаб чиқаришнингижтимоийц омиллари, атроф муҳитга таъсири бўйича солиштирилади. Улар лойиҳавий ишланмалар деталлик даражаси бўйича солиштира олиниши лозим; бир хилдаги иқлимий, сейсмик, инженер-гегологик шароитлари ва эксплуатация шароитлари учун лойиҳаланиши; баҳолар даражаси ва қурилиш қийматини аниқлаш учун смета-норматив базаси бўйича солиштира олиниши лозим; техник-иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашнинг бир хилдаги усуллари қўлланиши лозим.
Лойиҳаларни солиштиришнинг энг умумий қоидаси бўлиб уларни ўзаро алмаштира олиниши ҳисобланади.
Лойиҳавий ечимлар вариантларини солиштиришни фақатгина фарқланадиган кўрсаткичлар бўйича ўтказиш лозим. Вариантлар учун бир хил элементлар кўриб чиқишдан четлатилади, бу баҳолашни анча енгиллаштиради.
Лойиҳалаш амалиётида лойиҳалар вариантларини танлашнинг энг кўп тарқалган усули бўлиб солиштирма иқтисодий эффективлик усули ҳисобланади, унда вариантлар бўйича харажатлар ва натижалар солиштирилади ва бир вариант бошқасидан қанчалик эффективлиги аниқланади.
Лойиҳавий ечимларни техник-иқтисодий баҳолашда вақт омилини ҳисобга олиш зарур, чунки вақт ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўзига хос ресерси сифатида хизмат қилади.
Турли вақтда амалга ошириладиган ҳар хил харажат ва эффектларни ҳисобга олиш, ҳамда ҳар хил вақтда ишлаб чиқилган вариантлар қиймат кўрсаткичларини солиштиришни таъминлаш учун вақт бўйича фарқни ҳисобга олиш харажат ва натижаларни келтириш коэффициентига кўпайтириш орқали амалга оширилади.



  1. Хулоса

Ижтимоий сиёсатга янгича қараш бугунги тарихий босқичда давлат стратегиясининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий, аҳлоқий приоритетлар тизимини ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутади. Бу қадриятлар тизимида прогресс мақсади ва унинг ҳал қилувчи кучи сифатида инсон ва инсон омили олдинга чиқади. Республикамиз иқтисодий стратегиясининг олий мақсади бўлиб халқ ҳаётининг моддий ва маданий даражасини тўхтовсиз ошиб бориши ҳисобланиб, у ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тезлаштиришни талаб қилади.
Ўзбекистоннинг одамлар турмуш даражасини оширишга йўналтирилган курси архитектура ва иқтисодиёт ўзаро алоқасини кучайтиришни, архитекторнинг иқтисодий фикрлашини ривожлантиришни кўзда тутади. Бу вазифани ечиш йўлидаги муҳим воқеа сифатида архитекторлар ва қурувчилар ижодий кучларини иқтисодиёт масалаларига асосланган шаҳарсозлик фаолиятининг етакчи йўналишларига жамлаш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 27 апрелдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида ишларни ва назоратни ташкил қилишни такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори бўлди.
Архитектура ва шаҳарсозликка тегишли иқтисодий стратегия вазифаларини бажариш учун архитектура ва иқтисодиётнинг сермаҳсул ўзаро ҳамкорлиги ўта муҳим. Бу архитектура ва қурилишнинг келажаги ва узоқ муддатли ривожланиш дастурларини асослашда, илмий-техник прогресс ютуқлари ва капитал маблағларни амалга оширишнинг энг рационал шакл ва усулларини қидиришда объектив зарурдир.
Архитектор ўзининг уста деган юқори номини, агар ўз ижодида иқтисодий муаммоларга етарли аҳамият бермаса, тўла оқлай олмайди; у нафақат лойиҳалашда техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва асослашлар услубини билиши, балки иқтисодиёт масалаларида чуқур билимга эга бўлиши керак. Бу айниқса ҳозирги пайтда республикада капитал қурилишда, лойиҳалашда, иқтисодий реформалар ўтказиш амалга ошаётган даврда долзарбдир. Иқтисодиёт муаммолари мураккаб ва кўпинча архитектура ва шаҳарсозликни қамраб олади, аммо архитектор ва иқтисодчининг иттифоқи меъморий лойиҳалаш натижасининг асосий шарти бўлиб қолади. Муаммонинг мураккаблиги ижтимоий-иқтисодий эффектни илмий асосланган миқдорий баҳолаш билан боғлиқ. Маълумки, ҳар қандай меъморий ижод объектлари нафақат меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, аҳолининг маънавий ва жисмоний ривожланиши, касалланишнинг қисқариши, ҳаёт давомийлигининг ва актив фаолият даврининг узайиши орқали эмас, балки экологик мувозанатни таъминлаш, табиий ландшафтларнинг табиий ва маданий ёдгорликлар, қўриқхона қисмларнинг қиймати, янги қурилишларнинг эстетик сифати орқали намоён бўладиган катта ижтимоий маънога эга бўлади.
Хозирги кунда бўлажак архитекторлар томонидан шаҳарсозликка сарфланадиган капитал маблағлар эффективлигини белгилайдиган кўрсаткичларга узвий таъсир кўрсатувчи лойиҳавий омилларни ўрганишни назарда тутади.



  1. Download 169.92 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling