«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Download 169.92 Kb.
bet5/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

Аҳоли жойлашиши ва табиий муҳит. Аҳоли жойлашишига таосир кўрсатувч асосий омиллар қуйдагилардан иборат;
-иқлим, тупроқ ва гидрогеологик шароит;
-иқлим тупроқ гидрогеологик шороит;
-санот ишлаб чиқариш учун база ҳисобланган фойдали қазилмалар ва ёқилғи –енергетика ресурслари ;
-транспорт коммуникацияларининг ривожланишувини белгилаб борувчи табиий шакл.
Инсонлар ҳаёти ва меҳнатига тасир этувчи табиий иқлим омиллари катта аҳамият касб этади (ҳарорат, шамол ва намлик, ичимлик таоминланганлик, ер релоефи, қурилишнинг геологик шароитлари, семсмик ҳолат, абадий музлик, сел, замин чўкувчанлиги ва ҳокозолар).
Ер юзасида аҳолининг дастлабки жойлашиши ибтидоий жамоа билан табиий муҳит ўртасидаги ўзаро алоқа билан белгиланган.
Табиий шароитларнинг қулайлиги қадимда шаҳар маданиятининг иқтисодий асосини ташкил этувчи йирик суғориладиган ерлар тизимини шакллантириш имконини берган. Бундай ерлар тизимини Мисрда Нил дарёсининг қуйи оқимида, Месопатамияда Тигр ва Ефрат дарёлари қуйи оқимида, Ҳиндистонда Ҳинд ва Ганга дарёларида соҳилларида вужудга келган.


2.2 Шаҳарсозлик лойиҳалаш тизими ва босқичлари. Туманни режалаштиришнинг асосий масалалари.
Туманни режалаштиришда ҳудуднинг таҳлили. Ҳудудни табиий шарт-шароитлар бўйича баҳолаш. Ҳудудни таҳлил қилишнинг асосий мақсадлари: ундан турли хил соҳаларда фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш; шаҳар қурилишига, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига, аҳолининг оммавий дам олиш учун ҳудудини тарихий ташкил этишга талабларни аниқлаш.
Табиий омилларга қуйдагилар киради.

  • Гидрогеолгик шарт-шаройтлар;

  • Минерал хом-ашёлар ресуслари;

  • Муҳандис –гиолоик шарт-шаройитлар;

  • Иқлим шат-шаройитлар

  • Гидрологик шат-шароитлар ўсимликлар ва ҳайвонат дунёси;

  • Ландшафт тавсифи;

Геоморфологик шарт-шароитлар ўрганганда релефнинг морфологик ва морфометрик элементларга; шаклга, генитик турига, абсолют ва нисбий баландликларга, эросион бўлиниш чуқурлиги ва қалинлиги, қияликларига алоҳида эотибор берилади. Топографик, геоморфологик ва муҳандис-геологик сёмкалар материаллари асос бошқа геология фанидаги материллардан фойдаланади.
Геологик тузилиши –ҳудуднинг неотектоник фаоллиги ва сёмкаси, стратиграфик ва литологик комплекларнинг борлиги улар унинг тузилиши ёйилиш қонуниятлари ва қуввати нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. Таҳлил учун тектоник геомофологик, геологик ва бошқа геология фанидаги материаллардан фойдаланилади.
Гидрогеологик шарт-шароитларини таҳлил қилинганда ер ости сувларнинг сув элтувчи горизонтлар уларнинг тарқалиши, чуқурлиги, сувга тўйинганлиги, кимёвий таркиб ва агрессивлигикаби тавсиф берилади.
Минерал ҳом-ашё ресусрслари саноат ишлаб чиқариш ёки курот хўжалигини ривожлантириш базаси сифатида тавсифланади, уларнинг тарқалиш майдонлари эса тарихий чекланиш сифатида хизмат қилади. Бунда ишлаб бўлинган майдонлар рекутивация ва хўжалик мақсадлари учун кейинчалик фойдаланиладиган ҳудулар сифатида қаралади.
Иқлим шарт-шароитлар умумиқлимий физиологик-иқлимий ва агро-иқлимий тавсифларни ўз ичига олади.
Умумий иқлимий шароитларни тавсифланганда ҳавонинг ҳарорати ва намлиги, ёғингарчилик, шамоллар, қуёш радиацияси, абсолуте максимум ва минимум ҳароратларнинг йиллик амплитудаси, иссиқ ва энг совуқ ойларнинг ўртача ҳарорати, ойлик ўртача ҳавонинг абсолют ва нисбий намликлари тўғрисидаги кўрсаткичлар келтиради. Бундан ташқари йилнинг иссиқ ва совуқ вақтларининг ўртача ёғингарчилик миқдори, йил давомидаги ёғингарчилик ва қорли кунлар сони қор қопламининг баландлиги шамолнинг максимум тезликлари келтирилади.
Тупроқлар-уларнинг асосий турлари ва тарқалиши эррозион жараёнлар сифат ва агроиқтисодий баҳолаш билан тавсифланади.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси асосий турларининг тарқалиши ўсимлик ва ҳайвонларнинг экологик ва сифат хусусиятлари билан тавсифланади.
Ландшафтлар-оммавий дам олиш ва туризмга эстетик ва композицион хусусиятлари нуқтаи назаридан мос келиши билан ҳамда уларнинг антропоген бузилганлиги жиҳатлари билан тавсифланади. Табиатнинг бебаҳо гўшалари сифатида энг қимматли ёки ёввойи ҳайвонларнинг жон сақлайдиган ландшафтлар аниқланиб кейинчалик қўриқланадиган жойларга айлантириш кўзда тутилди. Ҳудудларни баҳолаш асосий хўжалик юритиш турлари учун амалга оширилади. Туманни режалаштириш тузилмаларида: шаҳарсозлик, қишлоқ, хўжалик ва дам олиш; туманни режалаштириш лойиҳаларида эса саноат ва граждан қурилиши, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги оммавий дам олиш ва табиатни қўриқлаш ишлаб чиқилди.

Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling