«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Туманни режалаштиришнинг асосий масалалари


Download 169.92 Kb.
bet6/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

Туманни режалаштиришнинг асосий масалалари. Туманни режалаштириш-иқтисодий ёки маъмурий туманнинг комплекс ҳудудий-хўжалик тузилишини лойиҳалаш ва унинг халқ хўжалиги тармоқларини шаҳарлар ва қишлоқларни оптимал жойлашувини ҳамда аҳоли меҳнати дам олиши учун қулай шарт-шароитни яратиб беришни таоминловчи тарихй таокидни шакллантиришни таоминлашдир.
Туманни режалаштиришнинг вазифаси-лойиҳаланаётган туманнинг ҳудудий хўжалик тузилишини рационал ҳал этиш ишлаб чиқариш шаҳарсозлик атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий ёдгорликларни аниқлашни таоминловчи меоморий-тарихий таркибни ва уни функсионал қисмларга бўлишни шакллантириш; бунда табиий,иқтисодий ва меҳнат ресусрсларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Мамлакатимизда туманни режалаштириш бўйича лойиҳа ишларининг икки тури шаклланган:

  • Туманни режалаштириш тузилмаси (схема)

  • Туманни режалаштириш лойиҳаси

Туманни режалаштириш тузилмаси-вилоят, ўлка, автоном республикалар учун бажарилади. 20-30 дан 200-300 минг км/кв гача ҳудудларни қамраб олиб, миқёси 1:100000 ёки 1:50000 нисбатида бажарилади.
Туманни режалаштириш тузилмалари ва лойиҳалари буюрмачи томонидан берилган лойиҳалаш топшириғи асосида бажарилади ва у чизмалар ҳамда тушунтириш хатидан иборат бўлади.Туманни режалаштириш лойиҳалари таклифлари 20-25 йил муддатга ишланади ва унда икки босқич 1-босқичда ҳисобга олинган муддат ажратилади. Туманни режалаштириш тузилмаси ва лойиҳаларнинг чизма ҳужжатларига топографик харитага ишланган лойиҳавий тарх ва бошқалар киради.
Туманни режалаштириш қаотий кетма-кетликда амалга оширилади. Даставвал туманни режалаштириш тузилмаси ишланади, унда халқ хўжалиги тармоқлари ривожланишининг асосий йўналишларини кўрастилади; ҳудудлар режавий ва функсионал ташкил этиш асосланади; вилоят муҳандислик техник инфротузилмасини ташкил этиш белгиланади. Сўнгра алоҳида маъмурий туманлар учун туманни режалаштириш лойиҳалари ишланади, уларда ҳудудларни батафсил таҳлил қилиш асосида саноат ва фуқаро қурилиши қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ва дам олиш ҳудудлари майдонлари кўрсатилади.
Туманни режалаштириш тузилмалари ва лойиҳаларнинг қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин.
-Саноат туманларини режалаштириш:
-Қишлоқ маъмурий туманларини режалаштириш:
-Курорт туманлари ва ҳудудларни режалаштириш:
- Йирик шаҳарлар атроф қисмини режалаштириш:
Саноат туманлари. Саноат иқтисодий туманлар шаклига кучли таъсир кўрсатувчи омилладан ҳисобланади.
Саноат туманларини режалаштиришнинг асосий масалалари қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ташкил этилади.
- қувват ва хом ашё манбаларига яқинлик;
-маҳсулот истеомолчиларига яқинлик;
-меҳнат кадрлари билан таоминланганлик;
-юк ташишни осонлаштирувчи қулай транспорт алоқалари мавжудлиги;
-аҳоли учун турар жой иш жойлар ҳудудлар ўртасида қулай алоқани таоминлаш;
-шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таоминлаш учун шаҳар атрофи қишлоқ хўжалик базасини ташкил этиш;
-атроф-муҳит муҳофазаси учун тадбирлар;
Қишлоқ хўжалик туманлар: ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан бири қишлоқ хўжалигидир. Қишлоқ хўжалиги туманларнинг лойиҳаси уларни ишлаб чиқариш ва аҳоли жойлашиши хусусиятларига боғлиқ. Аввало ушбу қишлоқ хўжалиги туманнинг йўналиши аниқланди (озиқ-овқат етиштирилди, боғдорчилик ва ҳ.з). маолум миқдорда табиий маҳсулотлар орқали белгиланадиган йўналиш ер фондидан самарали фойдаланишга ёрдам берувчи туман ҳудудини қисмларга ажратиш даражаси чуқурлашди. Кейинги босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарни саноатнинг бошқа тармоқлари корхоналар билан комплекс жойлаштириш жараёнини амалга оширилди.
Курорт туманлар: Рекреацион хизмат кўрсатиш ва ҳудуднинг рекреацион ташкил этиш билан тумани режалштириш шуғулланди. “Рекреацион хизмат кўрсатиш” тушунчаси дам олувчилар ҳаёти билан боғлиқ бўлган барча хизмат турларини ўз ичига олади (меҳмонхоналар, томоша кўрсатиш, маиший,шифобахш минераллар ва ҳ.з ларни ўз ичига олади.)
Йирик шаҳарлар атроф қисми: Аҳоли жойлашиши гуруҳ тизимининг асосий шаклларидан бири шаҳар агломерацияларидир. Улар ўзида йирик ва катта шаҳарлар уларга тортувчи камроқ аҳолиси бўлган шаҳарлар атроф ҳудудларини жамлайди.
Шаҳар ва шаҳар атроф ҳудуди ўртасида мустаҳкам ижтимоий-иқтисодий ва экологик алоқалар мавжуд. Туманни режалштириш асосий шаҳарлар ва шаҳр атрофи ҳудудларининг вазифавий аҳамияти ва ривожланишни кўриб чиқади. Туманнинг режалштиришнинг бу йўналишидаги муҳим вазифаларидан бири-марказий шаҳарнинг ўсишини меъёрий даражада бошқаришига мос ҳолда ҳудуд хўжалиги тармоқларини комплекс жойлаштириш ҳисобланади.
Тумани режалаштиришнинг муҳим вазифаларидан бири-шаҳар микроиқлимни яхшилаш ва аҳолининг дам олишлари учун қулай шароитни яратиш мақсадида марказий шаҳар атрофида кўкаламзорлар ҳалқасини ҳосил қилишдир. Ҳалқанинг бевосита шаҳарга тегиб турувчи қисми, одатда, қурилмалардан ҳоли бўлади ва яшил барер вазифасини бажаради уйдан дам олиш жойигача максимал 1 соат узоқликгача радиусда шаҳар аҳолисининг қисқа муддатли оммавий дам олиш жойлари ташкил этади. Кўкаламзорлар ҳалқасининг ташқи ҳудудида узоқ муддатли дам олиш жойлари-санаториялар, дам олиш уйлари, саёҳат марказлари.



Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling