«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Асосий қисм Аҳоли жойлашиши ва туманни режалаштириш. Шаҳарсозлик ва аҳоли жойлашуви


Download 169.92 Kb.
bet2/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

Асосий қисм

    1. Аҳоли жойлашиши ва туманни режалаштириш. Шаҳарсозлик ва аҳоли жойлашуви.

Aрхитектура энг қадимий санъат тури бўлиб, одам ўзи учун биринчи турар жой қургандан бошлаб архитекторлик касби шакллана бошлаган. Одамлар алоҳида турар жойлардан аста-секин яшаш манзиллари, сўнгра шаҳарлар қуришга ўта бошлаганлар.
Архитектор- кенг соҳа мутахассиси. У саноат, замонавий техника фан ва иқтисодиётни ягона бирликка бирлаштириши ҳамда билим доирасини доимо кенгайтириб бориши лозим.
Архитектор лойиҳада бино ва иншоотнинг барча жиҳатларини назарда тутиши керак. Бунда у келажак авлодлар учун барча шарт-шароитлар яратилишини ҳам унутмаслиги лозим.
Шаҳарсозлик кенг мазмунга эга тушунча. У ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш билан боғлиқ бўлган аҳоли яшаш жойларини ташкил қилиш муаммолари ҳамда аҳоли турмуш тарзи билан алоқадор бўлган турар жойларни яратиш масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Шаҳарсозлик - бу ижтимоий-иқтисодий, санитария-гигиеник, техник қурилиш, транспорт ва архитектура-бадиий масалаларни биргаликда хал қилувчи шаҳар ва аҳоли яшаш жойларини режалаштириш ва қуриш назарияси ва амалиётидир. Шаҳарсозлик - аҳоли яшаш жойлари ва аҳолини жойлаштириш тизимининг урбанизасиялашган муҳити шаклланишида комплекс ва кўп томонлама ишлаб чиқувчи жараён ҳисобланади. Шаҳарсозлик фаолиятининг обектига режавий ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, турар жой туманлари ва саноат, дам олиш ҳудудлари ва шаҳар ҳудудининг бошқа режалаштириш элементлари киради.
Шаҳар - бу бир-бирлари билан боғлиқ бўлган турли хил корхона ва заводлар мажмуасидан иборат. Ҳар куни шаҳар минглаб тонна хомашё ва озиқ овқатлар истеомол қилади, минглаб тонна саноат ва бошқа чиқиндиларни чиқаради. Шаҳар- бу қудратли муҳандислик хўжалиги. Бу юзлаб км сув ўтказгич қувурлари, электр қуввати билан таоминлаш, қозонхоналар, оқова сувларни тозалаш иншоотлари. Шаҳар- бу моддий ва маонавий маданият дурдоналари яратилиб келинган тараққиёт ўчоғидир.

Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling