«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Download 169.92 Kb.
bet3/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

Ижтимоий-иқтисодий масала шаҳар ва қишлоқ ривожланишининг келажагини, табиий ва ҳудудий ресурслардан иқтисодий самарали фойдаланишни, аҳолининг ўсишини, унга юқори даражада маоданий маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда аҳоли жойлашуви тизимини танлашда ҳал қилинади.
Санитария-гигиеник масалалар аҳоли ҳаёти учун соғлом шароит яратиш, саноат ва аҳоли яшаш туманлари орасида санитария- ҳимоя қисмини белгилаш, кўкаламзорлаштириш, тупроқнинг, ҳавонинг ва сувнинг ифлосланишига ва шовқинга қарши курашни назарда тутади.
Техникавий қурилиш масалалари аҳоли яшаш жойларида қурилиши учун танланган ҳудудларнинг муҳандислик-геологик шароитларини ўрганиш, қурилиш техникасининг даражаси ва замонавий воситаларини аниқлаш, транспорт ва пиёдалар ҳаракатининг оқилона тизимини ҳал этиш, ҳудудларни ободонлаштириш (ичимлик суви етказиш, оқова сувлар ўтказгич, иссиқ сув, газ, электр таоминоти) ва ҳоказоларни ҳал қилиш билан боғлиқдир.
Архитектуравий-бадиий масалалар шаҳарнинг умумий архитектура-режали тузилишини, кўча ва шоҳкўчалар тармоқларини аниқлаш, шаҳар алоҳида қисмларининг функсионал тузилишини ҳал қилиш, шу жумладан, марказ композисиясини ечиш билан боғлиқдир.
Шаҳарларнинг ривожланиш жараёни мураккаб ва кўп қирралидир. Бугун биз ХХИ аср архитектураси ҳақида ўйлашимиз лозим. Ҳозирги замон архитектураси фақатгина саноат емас, балки фан ва техника бирлиги ҳамдир. Билимнинг кўп соҳалари ютуқларини архитектурачалик юқори даражада бирлаштирадиган саноат йўқ.
Аҳоли жойлашуви деганда мамлакат ҳудудида шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш жойларининг биргаликда, ўзаро боғлиқ ҳолда фазовий-ҳудудий жойлашиш тизими тушунилади.
Бошқача айтганда, бу мавжуд аҳоли яшаш жойларини ривожлантириш ва янгиларини барпо қилиш орқали ҳудудларда аҳолининг тақсимланиш жараёнидир.
Катталиги турлича бўлган шаҳарларда уларнинг халқ хўжалиги тузилиши ижтимоий меҳнат бўлинишдаги бажарадиган роли асосан мос келади. Кон саноати, қайта ишлаш саноатининг бошланғич тармоқлари кичик ва ўрта шаҳарларга ҳамда шаҳар тоифасидаги қишлоқлар томон тортилади (Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва бошқалар). Саноат тармоқлари (машинасозлик, кимё, радиоелектроника) эса катта, йирик ва энг йирик шаҳарларда кўпроқ ривожланади. Тадқиқотлар шаҳарларнинг ўсиши билан уларда саноат тармоқларининг даражаси ортиб боришини кўрсатмоқда. Катта йирик ва энг йирик шаҳарлар аҳолининг кўпайиши билан бир вақтда уларнинг сони ҳам кўпайиб бориши кузатилмоқда. 1926-йилда Ўзбекистонда 26 та шаҳарлар бўлган бўлса ҳозирги кунда уларнинг сони 129 тани ташкил этади. Уларнинг жадал ўсиши даставвал ижтимоий-иқтисодий омилларга боғлиқ (саноат билан фаннинг қўшилиши, таолим ва бошқалар).
Ижтимоий меҳнатнинг бўлинишида кичик ва ўрта шаҳарлар катта ўрин эгаллайди. Улар абсолют кўпчиликни ташкил этадилар. Ҳозирги кунда кичик ва ўрта шаҳарларнинг ўсиши, келажак ривожланиши уларнинг архитектура-режали ечимлари сифатини ошириш муаммолари мавжуд. Уларда эркин меҳнат ресурсларини ижтимоий меҳнатга жалб этиш муаммоси катта ўрин эгаллайди.

Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling