«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Шаҳар ривожланиши. Шаҳарлар типологияси


Download 169.92 Kb.
bet8/13
Sana19.04.2023
Hajmi169.92 Kb.
#1365470
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан

2.4 Шаҳар ривожланиши. Шаҳарлар типологияси.
Кўп функсияли шаҳарлармаъмурий-хўжалик, маданий ва иқтисодий функсияларни ўзида мувофиқлаштирувчи ҳамда ривожланган саноат ва транспортга эга шаҳарлар.
Шаҳарларнинг типологиясини белгиловчи энг муҳим аломатларни кўриб чиқамиз:

  • халқ хўжалиги соҳаси;

  • аҳоли сони;

  • иқтисодий-географик ўрни;

  • пайдо бўлиш ва ривожланиш даврлари.

Шаҳарларни халқ хўжалигидаги вазифаларига қараб таснифлаш ва типологияси уларнинг энг муҳим хусусиятларини акс эттиради:
Кўп функсияли шаҳарлар — маъмурий-хўжалик, маданий ва иқтисодий функсияларни ўзида мувофиқлаштирувчи ҳамда ривожланган саноат ва транспортга эга шаҳарлар. Булар — пойтахтлар, вилоят марказлари ва бошқа йирик шаҳарлар (уларда юқоридаги санаб ўтилган функсияларнинг ҳар бири бор) шаҳарсозлик аҳамиятига эга. Бу турдаги шаҳарлар муҳим туманларни ташкил этувчи марказлардан бўлиб, кенг ва хилма-хил алоқаларга, мураккаб ҳудуд тузилишига эгадирлар.
Туманлараро аҳамиятли саноат ва транспорт функсиялари устун бўлган шаҳарлар. Бу турдаги шаҳарларни саноат, транспорт ва саноат - транспорт шаҳарларга ажратиш мумкин.
Саноат шаҳарларининг турлари хилма-хил. Ўзида турли саноат тармоқларини бирлаштирган шаҳарлар кенг тарқалган бўлиб, улар асосан ривожланган саноат туманларида пайдо бўладилар, тез ривожланадилар ва мураккаб ҳудудий таркибга эгадирлар.
Кўпгина саноат шаҳарлари тор саноат ихтисослигига эга бўладилар, масалан: металлургия саноатининг, машинасозлик, кимё саноатларининг марказ-шаҳарлари.
Бошқа функсиялар устун бўлган шаҳарлар — асосан маҳаллий марказлар вазифасини бажарувчи кичик шаҳар жойлари.
Курорт, илмий марказ, темир йўл тугунлари вазифасини бажарувчи шаҳарлар. Шаҳарнинг халқ хўжалик профили унинг тархий таркибига: функсионал қсимларнинг жойлашуви, шунингдек, саноат ва турар-жой туманларига, уларнинг орасидаги оралиқларга, транспорт алоқалари характерига ва бошқаларга катта таосир кўрсатади.
Шаҳарлар аҳолисининг сони- ҳам унинг типологик белгиларидан ҳисобланади. Шаҳарларни аҳолисининг сонига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш қабул қилинган:

  • енг йирик шаҳарлар — 500—1000 минггача ва ундан юқори;

  • йирик шаҳарлар — 250—500 минггача;

  • катта шаҳарлар — 100-250 минггача;

  • ўрта шаҳарлар — 50-100 минггача;

  • кичик шаҳарлар — 50 минггача.

Шаҳарлар қанча катта ва уларнинг аҳолиси қанча кўп баолса, улар эгаллаган ҳудуд шунча катта бўлади, тархий таркиби шунча мураккаб бўлади, тархнинг характери ўзгаради ва бошқалар.
Кичик шаҳарлар — асосан пиёда ҳаракати орқали боғланган шаҳарлар. Ўрта ва катта шаҳарларда шаҳар ичи алоқалари учун релссиз транспорт лозим.
Энг йирик аҳолиси 1 млн. дан ошиқ шаҳарларда қоида бўйича тезюрар ташқи транспорт (метро) қўлланилади, у шаҳар тархий таркибига анчагина таосир кўрсатади.
Энг йирик шаҳарларда мураккаб функсионал ва тархий таркиб шундай шаҳарсозлик ҳолатини келтириб чиқарадики, унда эркин ҳудудларда янги қурилишдан тортиб, то шаҳарнинг эски қисмини реконструксия қилиш ва қайта қуришгача, ер ости маконларини ўзлаштиришдан, жамоат маркази шаклланишигача бўлган масалаларни ҳал этиш лозим бўлади.
Иқтисодий-географик ўрни: шаҳарлар бир қанча омиллар таосири остида вужудга келган. Масалан, табиий-иқлимий омиллар натижасида юзага келиши мумкин, яони сув ҳавзаларига яқин, водийларда, тоғ ёнбағирларида ва шунга ўхшаш яшаш учун қулай шароитлар мавжуд жойларда. Қадимда карвон йўллари кесишган жойларда ҳам шаҳарлар шаклланган.
Пайдо бўлиш ва ривожланиш даврлари: янги ёки қадимий шаҳар. Масалан, шаҳарсозлик нуқтаи назаридан янги шаҳарларнинг (Навоий, Чирчиқ, Бекобод ва б.) тузилиши қадимдан шаклланиб, ривожланиб келган шаҳарларга (Самарқанд, Бухоро, Хива ва б.) нисбатан бошқача бўлади. Чунки, қадимий шаҳарларни ривожланишда замонавий шаҳарсозлик талаблари билан бир қаторда, тарихив муҳит ва ёдгорликларни сақлаб қолиш ҳам асосий аҳамият касб этади.



Download 169.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling