Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Ўзбекистон Республикаси ҳудудини сейсмик туманлаштириш


Download 0.75 Mb.
bet32/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини сейсмик туманлаштириш
умумий харитаси



3 илова
(Мажбурий)
АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Мазкур ҚМҚ да қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари ишлатилган.
Эслатма – ҚМҚ матнида қуйида келтирилган баъзи атамалар ва таърифлар ишлатилмаган, лекин бино (иншоот) ларни ҳисоблаш ва конструкциялаш (лойиҳалаш) га тегишли тушунчалар умумийлигини таъминлайди.
Акселерограмма (акселерограмма) - грунт, иморат ёки конструкция ҳаракатининг тезланишини вақт давомида характерловчи боғлиқлик (график кўринишда ёки сонли шаклда).
Амплитуда (амплитуда) - тебранишнинг кўрилаётган циклида “ноль” ҳолатидан ўзгарувчи (тезланиш, тезлик, силжиш) миқдорнинг энг катта оғиши.
Амплитуда чўққиси (амплитуда пиковая) - қаралаётган вақт интервалида тебраниш экстремумининг энг катта абсолют қиймати.
Антисейсмик тадбирлар (антисейсмические мероприятия) - меъёрлар билан аниқлаштирилган ва регламентланган талабларнинг бажарилишига асосланган иншоотларнинг зилзилабардошлик даражасини таъминловчи конструктив ва режавий ечимлар мажмуаси.
Баланд ростверкли қозиқ пойдевор (свайный фундамент с высоким ростверком) - ростверкнинг ости грунт сатҳидан анча юқорида жойлашган қозиқ пойдевор.
Балл (балл) - зилзила вақтида бино ва иншоотларнинг ҳолати, инсон реакциялари, грунтлар, ландшафтдаги ўзгаришлар ва б. асосланган, зилзила интенсивлигининг макросейсмик тавсифли шкаласи бўйича, ер сиртининг маълум бир участкасида бўлиши мумкин зилзиланинг макросейсмик интенсивлигини рақамли баҳолаш учун мўлжалланган шартли бирлик.
Бино ва иншоотлар зилзилабардошлигини таъминловчи лойиҳа қисмининг адаптацияси (мослашлаштириш) (адаптация части проекта, обеспечивающей сейсмостойкость здания или сооружения) - хориж идоралари ёки мутахассислари томонидан бажарилган, шу жумладан, чет эл меъёрлари қўлланилган лойиҳани сейсмик ҳудудларда лойиҳалаш бўйича миллий меъёр талабларига мослаштириш. Адаптация – миллий меъёрий ҳужжатлардан фарқланган қисмлари учун компенсациялаш тадбирларнинг ўтказилишини таъминловчи махсус техник шартлар асосида бажарилади. Қараладиган объект учун махсус техник шартлар миллий ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling