Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Download 0.75 Mb.
bet35/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

Ертўла қавати (этаж подвальный) - пол сиртининг сатҳи ернинг лойиҳавий сатҳидан хона баландлигининг ярими ёки ундан катта қисми пастда жойлашган қават.
Зилзила (землетрясение) - ер остида содир бўладиган жараёнлар келтириб чиқарадиган ер сиртининг титраши.
Зилзила ўчоқлари ҳосил бўлиш зоналари (ЗЎ зоналари) (зоны возникновения очагов землятрясений, зоны ВОЗ) - зилзила манбаи бўлган ер қобиғи ва Ер юқори мантиясининг сейсмофаол структуралари.
Зилзилабардошлик (сейсмостойкость) - бино (иншоот)нинг ҳисобий хизмат муддати давомида ушбу ҳудуд учун максимал бўлиши мумкин бўлган интенсивликдаги зилзила таъсирида одамлар хавфсизлиги ва қимматли ускуналарга зарар етмаслигини ҳамда кучсизроқ зилзилаларда эса нормал эксплуатациясини таъминлаш қобилияти. Зилзилабардошликни ҳисобий текшириш тегишли куч ёки деформация параметрларини таққослаш орқали амалга оширилади.
Зилзилалар акселерограммаси (акселерограмма землетрясений) - маълум йўналиш учун грунт (асос) тебранишининг тезланишини вақт давомида ўзгариш жараёнининг ёзуви.
Зилзиланинг ҳисобий интенсивлиги (расчетная интенсивность землетрясения) - қурилиш майдончасида зилзиланинг мумкин бўлган максимал интенсивлиги, унга мувофиқ юк кўтариш қобилияти (ЧҲ-1) бўйича бино чегаравий ҳолатининг вужудга келмаслиги текширилади.
Иккинчи тартибдаги эффектлар (Р - ∆ эффектлар) (эффекты второго рода, Р-∆ эффекты) - нобоп эффектлар, яъни сейсмик таъсирлардан конструктив системанинг ҳаддан зиёд силжиши туфайли келиб чиқадиган нобоп эффектлар (масалан, устунлардаги қўшимча зўриқишлар).
Инструментал акселерограмма (акселерограмма инструментальная) - реал зилзила пайтида асбоб билан қайд қилинган иморат ёки грунт ҳаракатининг тезланишини вақт давомида характерловчи боғлиқлик.
Ихтисослашган илмий-тадқиқот ташкилотлари (специализированные научно-исследовательские организации) - фаолияти зилзилабардош қурилиш, сейсмология ва микросейсмик зоналаштириш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган назарий ва экспериментал ишларни амалга ошириш учун зарур ускуналар ва мутахассисларга эга бўлган ташкилот.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling