Капитал таъмирлаш (капитальный ремонт) - бино (ёки бино қисми) нинг эксплуатацион заҳирасини тиклаш мақсадида, шунингдек унинг эксплуатацион сифатларини яхшилаш учун бажариладиган тадбирлар мажмуаси. Капитал таъмирлашда қуйидагилар бажарилади: эсплуатация жараёнида конструкцияларда вужудга келган носозликлар ва нуқсонлар йўқотилади; ташқи ва ички пардоз, тўсиқ конструкцияларнинг иссиқлик-техник сифатлари, томнинг гидроизоляция хоссалари тикланади ёки яхшиланади; муҳандислик ускуналарнинг носозликлари бартараф этилади ёки улар алмаштирилади ва ҳ.к.
Комплекс конструкция (комплексная конструкция) - ғишт, бетон блоклар ёки бошқа табиий ёки сунъий тошларни қўллаб бажариладиган теримдан иборат бўлган ҳамда рамалар (синч) ҳосил қилмасдан темирбетон ўзаклар билан кучайтирилган девор конструкцияси.
Конструктив система (конструктивная система) - бино ёки иншоот мустаҳкамлиги, бикирлиги ва устуворлигини таъминловчи, ўзаро боғланган конструкциялар жамламаси.
Конструктив системанинг бош йўналишлари (главные направления конструктивной системы) – тарҳда конструктив система бош марказий инерция ўқларининг йўналишлари билан мос тушадиган горизонтал ортогонал йўналишлар.
Конструктив схема (конструктивная схема) - асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг таркиби ва уларнинг жойлашиш белгилари бўйича бинолар ёки иншоотлар конструктив системасининг варианти.
Конструкция (конструктив элемент) (конструкция, конструктивный элемент) - конструктив системанинг физик жиҳатлари билан фарқланадиган қисми (масалан, тўсин, устун, девор).
Конструкциянинг қаршилик кўрсата олиши (сопротивляемость конструкции) - конструкциянинг механик таъсирларга бузилишсиз (ишдан чиқишсиз) қаршилик кўрсатиш қобилияти.
Кўндаланг тўлқинлар (волны поперечные) - бўйлама тўлқинларга нисбатан секин тарқалувчи ва бўйлама тўлқинлар тарқалиш йўналишига нисбатан кўндаланг ҳаракатдан иборат бўлган тўлқинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |