Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


n – массаларнинг умумий сони; – i


Download 0.75 Mb.
bet38/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

nмассаларнинг умумий сони;
i шакл бўйича хусусий тебранишидан системанинг k тугунда силжиши.
Ҳар бир йўналиш бўйича модал массалар йиғиндиси конструктив системанинг умумий массасига тенг.
Ортиқчалик (ёки заҳира қилиб қўйиш) (избыточность или резервирование) - конструктив системанинг сейсмик таъсирларга қаршилик кўрсатиш заҳирасининг мавжудлиги. Конструктив системанинг баъзи бир элементлари ишдан чиққан ҳолларда, керак бўлган минимал миқдорга қўшимча, заҳира йўллари бўйича сейсмик юкларни қайта тақсимлаш қобилияти сифатида ифодаланади.
Пилонлар (пилоны) - кўндаланг кесим томонларининг нисбати b/a≤2 бўлган (катта томоннинг кичик томонига нисбати) чўзилган тўртбурчак устунлар; b/a>2 бўлганда девор деб қаралади.
Пластиклик (пластичность) - конструкциянинг бузилмасдан ноэластик деформацияланиш қобилияти. Ноэластик деформацияланиш жараёнида пластик деформацияланган конструкциялар сеймик тебранишлар энергиясини тарқатиб юборади.
Реконструкция (реконструкция) - бинонинг асосий техник-иқтисодий (экспуатация қилинаётган ҳажмни ёки майдонни, сиғимини, ўтказиш қобилиятини ошириш) кўрсаткичларини ўзгартириш ёки унинг функционал тайинланишини ўзгартириш мақсадида бажариладиган ишларни ўтказиш. Бинони реконструкциялашга зарурат туғилса, конструкцияларни кучайтириш ёки тиклаш тадбирлари ўтказилади.
Референтли қиймат (референтное значение) - ҳақиқий қийматга энг яқин деб ҳисобланган қиймат.
Сейсмик интенсивлик (сейсмическая интенсивность) - Ер сиртида зилзила намоён бўлишининг интенсивлигини тавсифловчи кўрсаткич. Сейсмик интенсивлик сейсмик интенсивлик шкаласи бўйича балларда ва (ёки) грунт ҳаракатининг кинематик (тезланиш, тезлик, силжиш) параметрларида баҳоланади.
Сейсмик микротуманлаштириш (СМТ) харитаси (карты сейсмического микрорайонирования МСЗ) - маҳаллий сейсмо-тектоник, муҳандислик-геологик шароитлар ва Ер сирти ҳаракатининг параметрларига топографик эффектларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш олиб бориладиган ҳудудлар (аҳоли пунктлари, саноат объектлари) учун тузилган харита. СМТ харитаси УСТ харитасида келтирилган маълумотларни аниқлаштиради ва батафсил ёритади.
Сейсмик таъсир (сейсмическое воздействие) - табиий ёки техноген омиллар (зилзила, портлаш, транспорт ҳаракати, саноат ускуналарининг иши) туфайли вужудга келган грунт ҳаракати, қурилиш ёки табиий объектларнинг силжиши, деформацияланиши, шикастланиши ёки бузилишига сабаб бўлади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling