Сейсмик таъсирларнинг интенсивлиги (интенсивность сейсмических воздействий) - сейсмик интенсивлик шкаласи MSK-64 бўйича бутун сондан иборат, балларда ифодаланадиган сейсмик таъсирларнинг қиймати.
Сейсмик таъсирларнинг такрорийлиги (повторяемость сейсмического воздействия) - қаралаётган интенсивликдаги зилзилаларнинг такрорланиши орасидаги интервал, йилларда.
Сейсмик хавф (сейсмическая опасность) - қаралаётган ҳудудда сейсмик таъсирларнинг вужудга келиш хавфи. Сейсмик хавф фазода, вақт давомида (маълум муддат оралиғидаги такрорийлиги ёки эҳтимоли) ва интенсивлиги (балларда ёки грунт ҳаракатининг кинематик параметрлари) бўйича аниқланади.
Сейсмик хатар (сейсмический риск) - содир бўлиши мумкин бўлган зилзилалар таъсиридан ҳудуднинг сейсмик хавфи ҳамда бино (иншоот) заифлашишидан ижтимоий-иқтисодий зарар кўриш эҳтимоли.
Сейсмик ҳимоя (сейсмоизоляция) - махсус конструктив элементларни қўллаш ҳисобидан иншоотга таъсир этувчи сеймик юкларни камайтириш: - хусусий тебранишларнинг даври ва эгилувчанлигини оширувчи элементлар (эгилувчан устунлар, тебранадиган таянчлар, резинометалл таянчлар ва б.); - сейсмик тебранишлар энергиясининг ютилишини (диссипация) оширувчи элементлар (қуруқ ишқаланишли демпферлар, сирпанувчи белбоғлар, гистерезистли, қовушқоқ демпферлар); - ишдан чиқадиган заҳира элементлар. Эслатма. Аниқ бир лойиҳага боғлиқ ҳолда санаб ўтилган элементларнинг барчаси ёки баъзи бирлари ишлатилади.
Сейсмик ҳимоянинг махсус системалари (специальные системы сейсмозащиты) - бинога таъсир этувчи сейсмик юкларни камайтириш имконини берувчи системалар (боғламларни қўшиб ишга киритиш ёки ишдан чиқариб узиш, тебранишларнинг динамик сўндирувчилари, энергия ютувчилар, сейсмоизоляция тизимлари).
Сейсмик юклар (сейсмические нагрузки) - сейсмик таъсирлар натижасида иморатга таъсир этувчи инерция кучлари.
Сейсмик генерирловчи синиш (разлом сейсмогенерирующий) - бўлиши мумкин зилзила ўчоқларини боғлайдиган тектоник бузилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |