Этажерка (этажерка) - бинода ёки ундан ташқарида эркин турган технологик ва бошқа жиҳозларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган кўп қаватли синчли иншоот (деворсиз ва вертикал бикирлик диафрагмасиз).
Юк кўтарувчи конструкциялар (несущие конструкции) - доимий, вақтинчалик ва махсус юклар ҳамда таъсирларни қабул қилиб, бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, бикирлиги ва устуворлигини таъминловчи қурилиш конструкциялари.
Янги конструктив системалар, янги материаллар ва конструкциялар (новые конструктивные системы, новые материалы и конструкции) - сейсмик таъсирларга қаршилик кўрсата олиш қобилияти етарлича ўрганилмаган, қурилишда биринчи марта қўлланилаётган конструктив системалар, материаллар ва конструкциялар.
Яхлит- тош (ғишт) ли девор (монолитно-каменная стена):
I тип - уч қатламли девор, ташқи қатламлари ғишт (тош) теримида бажарилади, арматураланган яхлит бетондан иборат бўлган ички юк кўтарувчи қатлам учун у ечилмайдиган қолип сифатида ишлатилади;
II тип - ташқи юк кўтарувчи қатлам ва ички иссиқлик-изоляция қатламидан иборат бўлган уч қатламли девор. Девор ташқи қатламларининг бўшлиқлари 50% дан кам бўлмаган бетон блокларда бажарилади, ушбу девор арматураланадиган яхлит бетон учун ечилмайдиган қолип сифатида ишлатилади. Деворнинг ички қатлами иссиқлик-изоляцияси ҳисобланади. Юк остида девор ташқи юк кўтарувчи қатламларининг ўзаро ишлаши ички сақловчи қатлам (агар бу учун қатлам етарли бикирликка ва мустаҳкамликка эга бўлса) ва/ёки махсус боғловчилар орқали таъминланади.
Ҳисобий реакция спектри (спектр расчетных реакций) - ордината қийматлари эластик реакция спектрининг ординатаси қийматига нисбатан камайтирилган реакция спектри. Эластик реакция спектрининг қийматини камайтириш ушбу қийматни конструктив системанинг ночизиқли деформациялаш босқичида сейсмик таъсирларга қаршилик кўрсата олиш қобилиятини тавсифловчи ўзини тутиш коэффициенти қийматига бўлиш орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |