Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Синтезланган акселерограмма


Download 0.75 Mb.
bet40/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

Синтезланган акселерограмма (акселерограмма синтезированная) - сейсмоген манбалар механизмини ва сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш йўлларини моделлаштириш орқали аналитик йўл билан олинган акселерограмма.
Синч-деворли конструктив системалар (конструктивная система каркасно-стеновая) - деворлари вертикал юкларнинг 60% дан ва горизонтал юкларнинг 80% дан кам бўлмаган қисмини қабул қилиб, асосга узатадиган синч (ригелли ёки ригелсиз) ва юк кўтарувчи девор кўринишидаги фазовий конструктив система.
Синчли конструктив системалар (конструктивные системы каркасные) – асосий вертикал юк кўтарувчи конструкциялари синч устунлари ҳисобланадиган системалар. Ригелли ёки ригелсиз ораёпмадан тушадиган юк узатилади. Синчли бинолар мустаҳкамлиги, устуворлиги ва фазовий бикирлиги ораёпма ва вертикал конструкцияларнинг биргаликда ишлаши билан таъминланади. Конструктив системалар мустаҳкамлиги, устуворлиги ва бикирлигини таъминлаш учун қўлланиладиган вертикал конструкцияларнинг бирикмасига боғлиқ ҳолда рамали, боғламли ва рама-боғламли синчли системаларга бўлинади:
рамали синч (каркас рамный) - вертикал ва горизонтал юкларни тўлиқ қабул қилувчи юк кўтарувчи рамалар (синчлар) га эга фазовий система. Ўзаро (бир-бирига) боғланган рама элементлари (устунлар ва ригеллар) ўқ бўйлаб таъсир этувчи юкларга, кесувчи кучлар ва эгувчи моментларга қаршилик кўрсатади;
рама-боғламли синч (каркас рамно-связевой) - горизонтал ва вертикал юкларни қабул қилувчи рамалар (синчлар) ва вертикал диафрагмалар, деворлар ёки бикирлик ядроларидан иборат фазовий система. Бунда бикирликлари нисбатига боғлиқ ҳолда горизонтал ва вертикал юклар рамалар (синчлар) ва вертикал диафрагмалар (ва бошқа элементлар) нинг орасида тақсимланади;
боғламли синч (каркас связевой) - рамалар (синч) ва вертикал диафрагмалар, деворлар ва (ёки) бикирлик ядроларидан иборат фазовий система. Бунда ҳисобий горизонтал юкларни тўлиқлигича диафрагмалар, деворлар ва (ёки) бикирлик ядролари қабул қилади;

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling