Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


бикирлик ядросига эга синч (синч-стволли система)


Download 0.75 Mb.
bet41/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

бикирлик ядросига эга синч (синч-стволли система) (каркас с ядрами жесткости, каркасно-ствольная система) - ствол атрофида синчлардан қуриладиган ёки бикирлик ядроси (тарҳда ёпиқ шаклда вертикал бикирликнинг фазовий элементлари) боғламли, рама-боғламли ёки синч-деворли конструктив система.
Спектрал ёки модал-спектрал услуб (спектральный или модально-спектральный метод) - бино ёки иншоотнинг хусусий тебраниш шакллари ва ҳисобий реакция спектрини эътиборга олиб таҳлил қилиш натижаларига кўра ҳисобий сейсмик юкларни аниқлаш услуби.
Сунъий акселерограмма (акселерограмма искусственная) - вақт давомида грунт ҳаракати тезланишининг ўзгариш жараёнини характерловчи сунъий яратилган боғлиқлик. У тезланишда белгиланган спектр реакцияси ва сейсмик жараённинг баъзи бир характеристикалари (давомийлиги, букилиб эгилиш шакли ва частотасининг таркиби сифатида қаралиши) га мувофиқ келади.
Таъмирга яроқлилик (ремонтопригодность) - элементлар (тугунлар) ёки конструкцияларнинг даврий кўриклардан ўтказиш, профилактик тиклаш-таъмирлашга мослашганлиги.
Таъсир эффекти (эффект воздействия) - бериланган таъсирларга иморат элементлари ёки бутун иншоотларнинг реакцияси (ички куч, момент, кучланишлар, деформациялар кўринишида).
Тебранишларнинг логарифмик декременти (логарифмический декремент колебаний) - бино хусусий тебранишлари амплитудалари нисбатининг натурал логарифми δ = ln .
Тектоник синиш (разлом тектонический) - тоғ жинсларининг тектоник ҳаракати ва деформацияланишидан ер қобиғида вужудга келадиган ёриқлар, узилишлар.
Тенг мустаҳкамлик принципи (принцип равнопрочности) - лойиҳалаш принципи бўлиб, бунда конструктив системаларнинг барча юк кўтарувчи конструкциялари уларда вужудга келувчи зўриқишларга нисбатан бир хил мустаҳкамлик заҳирасига эга бўлиши керак.
Техник қават (этаж технический) - муҳандислик жиҳозларини жойлашириш ва коммуникацияларни ўтказиш учун мўлжалланган қават; бинонинг пастки, юқори ёки ўрта қисмида жойлаштирилиши мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling