Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Битум эмульсияси ва шламларни қўллаш билан
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
Битум эмульсияси ва шламларни қўллаш билан
юзага ишлов бериш 11.24. Битум эмульсияси қўллаб юзага ишлов беришда асосан катион фаоллаштирувчи моддалар ЭБК-1, ЭБК-2 ва ЭБА-1, ЭБА-2 дан фойдаланилади. Эмульсия ўзининг чақиқ тош билан ёпишиш пардасининг стандарт талабларига жавоб бериш керак. Катион фаоллаштирувчи моддалар билан тайёрланган битум эмульсиялар қўлланилганда органик боғловчилар билан ишлов берилганда, анион фаоллаш- тирувчи моддалар билан тайёрланган битум эмульсияларида боғловчилар билан ишлов берилган чақиқ тошлар ёки қора чақиқ тошлардан фойдаланилади. 11.25. Битум эмульсиясини фойдаланган холда юзага ишлов бериш қуйидаги тартибда бажарилади: - қоплама бўйича эмульцияни сепиш миқдори меёр бўйича 30%; -меъёрдаги чақиқ тошнинг 70% сепилади; -қолган эмульсияни қуйилади; - қолган чақиқ тошни сепилади - зичланади. 11.26. Ҳаво ҳарорати 20°С дан паст бўлганда битум миқдори 55-60% бўлган эмульсиялар ва уларнинг ҳарорати 40°С бўлиши керак, ҳаво ҳарорати 20°С дан юқори бўлганда эмульсияни иситмасдан битум миқдорини эмуль- сияда 50%гача камайтирилади. Чақиқ тошни эмульсия қуйилиши билан механизмлар ёрдамида бир текисда чақиқ тош қалинлигида ёйилади ва катоклар билан бир издан 4-5 марта ўтиш билан зичланади. Биринчи 2-3 сутка фойдаланиш давомида автомобиллар ҳаракат тезлигини 40 кm/h гача чеклаб, бутун қатнов қисм юзаси бўйлаб транспорт воситалари ҳаракатланиши тартибга солинади. Ёпишмаган чақиқ тошлар қоплама юзасидан олиб ташланади. Зичлашни эмульсиядаги сувни тўла чиқиб кетгунча давом этирилади. Анион фаоллаштирувчилар қўшиб тайёрланган эмульсиялардан фойдаланилганда, автомобиллар ҳаракатига юқорида қайд этилган талабларга биноан ишлар тамом бўлганbдан камида бир сутка ўтгандан сўнг рухсат этилади. ШНҚ 3.06.03-08 88-бет 11.27. Қопламаларни юзасига ишлов бериш учун эмульсияли минерал қоришмани қуйма шаклда, ЭБК-2 ва ЭБК-3 катион моддалар бўлган эмульсия дан фойдаланиб тайёрланади. 11.28. Эмульсия минерал қоришмаларидан юзага ишлов бериш ишлари бажарилганда, ишлатиладиган чақиқ тошлар қийин сийқаланувчи отқинди ва метаморфик, мустаҳкамлиги 1000 дан кам бўлмаган 5-10 (5-15) mm ли тоғ жинсларидан фойдаланилади; мустаҳкамлиги 1000 дан кам бўлмаган отқинди тоғ жинсларидан олинган майдаланган ва табиий қумлар нисбати 2:1 ёки 1:1 бўлиши лозим. Агар юзага ишлов бериш фақат ҳимоя қатлами вазифасини бажарса унда фақат табиий қумни ўзини ҳам қўллаш мумкин. 11.29. Эмульсия минерал қоришмалардан юзага ишлов беришни бир маротаба ўтказувчи машиналар билан олдиндан тозаланиб намланган қопламадан 5-10 mm (20-27 kg/m 2 ) қумли ва 10-15 mm (25-30 kg/m 2 ) чақиқ тошли қоришмаларда бажарилади. Тарқилаган қоришмалар катоклар билан зчланмайди. Транспорт воситалари ҳаракати тезликни сутка давомида 40 km/h гача чегараланади. 11.30. Битум шламлардан юзага ишлов беришда чақиқ тош ва қумни 11.28 бандга асосан қўлланилади. Минерал кукун эмульгатор сифатида фойдаланиб паста тайёрланса, у стандартлар талабларига жавоб бериши керак. 11.31. Битумли шламларни стационар ускуналарда тайёрланиши ва юза бўйича қоплама юзасига 5-15 mm (20-25 kg/сm 2 ) қатлам қилиб ёйилади. Юзага ишлов берилган жойни қуригунига қадар транспорт ҳаракатлани- шига йўл қўйилмаслиги лозим. Биринчи суткада транспорт воситаларини харакат тезлиги 30 km/h дан, кейинчалик 40 km/h дан то қатлам шакллан- магунча, бунда минерал материал зарралари ҳаракат даврида кўчиб чиқмагунча давом этади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling