Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Ишлар сифатининг назорати
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
Ишлар сифатининг назорати 6.38. Асос ва қопламалар мустаҳкамланган грунтлардан қурилганда 1.13- бандга қўшимча равишда қуйидагилар назорат қилинади: - камида бир сменада бир марта: - йирик бўлакли ва қумлик грунтларнинг гранулометрик таркиби ГОСТ 12536 га биноан; - гилли грунтларни ГОСТ 5180 бўйича пластикли сони; - гил грунтларнинг майдаланиш даражаси, 5 ва 10 mm тешикли элакда эланганда; - органик боғловчилардан фойдаланилганда олдинги ҳарорати; - эмульсияларнинг бир ҳилда, қатлам-қатлам бўлмаган ҳолдаги кўриниши; - намунани сиқилишга мустаҳкамлиги синаш усули орқали олинган қоришмаларнинг сифати; - штабелда сақланаётган қоришмаларнинг қўшимча 0,2-0,5 m чуқур- ликдаги ҳарорати, камида ҳар 200 m да: - ишлов берилаётган грунтлар ва тайёр қоришмаларнинг зичлашдан олдинги намлиги ва зичланган материалнинг кўндаланг кесим бўйича 3 нуқтада (ўқи ва қатлам четидан 0,5 m масофада)ги зичлиги ва уларнинг 4.79- банд талабларига жавоб бериши: Камида 5 сменада 1 марта: - шўрхок грунтларда эрувчан тузларнинг массаси ГОСТ 25100 бўйича; - учувчан куллар ва кул куюндилари қоришмаларнинг яроқлиги; - қаров ишлари талаблари доимий равишда. 6.39. Учувчан кул ва кул куюнди қоришмалари ёки майдаланган оҳактошларни боғланмаган грунтларга қўшимча сифатида ишлатишга яроқли- лиги, уларда 0,071 mm дан майда бўлган зарраларнинг сони камида 60% ва 2 mm дан йириги 5% дан кўп бўлмаслиги аниқланади. Материаллар ташилганда камомад 10% дан кўп бўлмаслиги керак. Боғланган грунт учун кул-куюндилар қоришмаларининг йирикроғини ҳам ишлатилишига йўл қўйилади. ШНҚ 3.06.03-08 29-бет 6.40. Қоришмаларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш учун, улардан қазиб олиниб 250m 3 қоришма учун 3 та намуна тайёрланади. Талаб қилинадиган мустаҳкамликдан чекинишларга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади: - заҳирадаги қоришма тайёрловчи ускуналардан фойдаланилганда – 8% гача; - бир ўтишда аралаштириладиган машиналарда қоришма тайёрланганда – 15% гача; - қоришмаларни йўл фрезаси билан тайёрланганда, 25% гача. 6.41. Ноорганик боғловчи материаллар билан ишланган грунтларнинг зичлик коэффициентини, зичланган қатламдан олиб қуритилган мустаҳкам- ланган грунтнинг намунасининг зичлигини, Ўз РСТ 786 бўйича зичланиб қури- тилаган қоришманинг зичлигига нисбати бўйича аниқланади. Органик боғловчи материаллар, портландцемент билан қўшимчаларсиз мустаҳкамланган грунтларнинг зичланиш коэффициентини, зичланган қатлам- дан олинган ва қуритилган намунанинг зичлигининг оптимал намликда 30 MPa юкланиш билан зичланган боғловчи билан қоришманинг зичлигига нисбати билан аниқланади: агар органик боғловчили грунт қоришмасига портланд- цемент ёки карбомид смола қўшилса, намуналарни 15 MPa юкланиш билан зичлаш лозим. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling