Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
ЧАҚИҚТОШ, ШАҒАЛ, КУЮНДИЛАРДАН АСОС ВА ҚОПЛАМАЛАР
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чақиқтошлардан поналаш усули билан асос ва қопламалар қуриш
7. ЧАҚИҚТОШ, ШАҒАЛ, КУЮНДИЛАРДАН АСОС ВА ҚОПЛАМАЛАР ВА ТОШ ЁТҚИЗИЛГАН ЙЎЛ ҚУРИШ 7.1. Ётқизилаётган қатламнинг энг кам қалинлиги энг катта зарраларнинг ўлчамидан камида 1,5 марта кўп бўлиб, мустаҳкам асосга ётқизилаётган қалинлиги 10 cm дан, қумли асос бўлганда 15см дан кам бўлмаслиги керак. Қатламнинг максимал қалинлиги 7.1-жадвалда кўрсатилгандан катта бўлмас- лиги лозим. 7.2. Тош материалларининг тўкилган ҳолатдаги ҳажмини, уни зичлаган- даги заҳира коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. Оптимал зарра- чалар таркибли қум-шағал (чақиқтош) ва зарраси 40-70 ва 70-120 mm мустаҳ- камлик маркаси 800 дан кўп чақиқтош материалларининг зичланишдаги заҳира коэффициенти тахминан 1,25-1,30 ни, мустаҳкамлик маркаси 1,3-1,5 бўлиши мумкин. 7.3. Чақиқтош, шағал материаллар олиб келиниб йўл пойи юзасига ва оралиқдаги омборларга штабель қилиб тўпланади, сўнгра тўшамани қуришда ишлатилади. ШНҚ 3.06.03-08 30-бет Жадвал 7.1 Материал кўриниши Зичланаётган қатламнинг энг катта қалинлиги, зичловчи машина қўлланганда Силлиқ юзалик, массаси -10 t ва нудан ортиқ Панжарасимон, пневмошиналик массаси 15t ва нудан ортиқ Титратма ва арлаш массаси, t 10t гача 16 t ва нудан ортиқ Қийин зичланувчи (отилиб чиққан, метоморфик мустаҳкамлиги 1000 ва ундан дан катта, қаттиқ, яҳши сиқадиган, куюндилар ойқалашган ҳолатда) 18 24 18 24 Енгил зичланувчи (отилиб чиққан метоморфик жинслар мустаҳкамлиги 1000 дан кам ўлган, чўкинди, аниқланмаган, шағаллар, куюндилар ғовак ҳолатдагиси) 22 30 22 30 Чақиқтошлардан поналаш усули билан асос ва қопламалар қуриш 7.4. Чақиқтошларни поналаш усули билан асос ва қопламалар қуришни 2 босқичда бажариш тавсия этилади: - асосий заррали чақиқтошларни ёйиш ва зичлашни(бирбири билан тишлашиши ва бирикиши учун) бошлаш; - чақиқтошларни ёйиш (икки-уч марта поналаш), ҳар бир зарраси бўйича зичлаш. Асослар учун бир босқичда поналаш кифоя. Чўкма, мустаҳкамлик маркаси 600 дан кам бўлган жинслардан олинган чақиқ тошни асос учун ишлатилганда, поналаш бир босқичда бажарилади. Зарур бўлганда қўшимча равишда зичлашни қурилиш транспортлари ҳаракатини асос (қоплама)нинг бутун кенглиги бўйича ташкил қилиб бажариш мумкин. Қуйи ва ўрта қатламларни ётқизишда 40-70 mm ва 70-120 mm ли, асос ёки қоплама устки қатлами учун 40-70 mm ли, тўлдириш учун 5-10 mm, 10-20 mm ва20-40 mm ли чақиқтошишлатилади. Кучсизроқ чақиқтошларнинг 70 mm дан катта ўлчамдаги фракциялари ишлатилади. 7.5. Асосни биринчи ва иккинчи босқичда зичлашни пневматик, оғирлиги 16 тоннадан кам бўлмаган, шинадаги босим 0,6-0,8 MPa га тенг катокларда, тиркама титровчи оғирлиги камида 6 тн, панжарасимон оғирлиги камида 15 t катоклар, ўзиюрар силлиқ вальцли оғирлиги 10 t дан кам бўлмаган ва аралаш мосламали оғирлиги 16 t дан кам бўлмаган катоклар билан зичланади. Оддий турдаги катокларнинг бир жойдан умумий ўтиш сони камида 30 (биринчи босқичда 10, иккинчисида 20), аралаш массали камида 18 (биринчи босқичда 6, иккинчисида 12) ва титратиб зичловчи туридаги 12 (биринчи босқичда 4, иккинчисида 8) марта бўлиши керак. Мустаҳкамлик маркаси 800 дан кам ва пластиклик сони Пл-2 Пл-3га тенг чақиқтошлардан қурилган асосларни оғирлиги 16тн дан кўп бўлмаган ШНҚ 3.06.03-08 31-бет пневмошинали катоклар билан камида бир ердан 20 марта ўтиш билан, ёки титровчи катоклар билан зичланади. 7.6. Чақиқтош зарралари орасидаги ишқаланиш кучини камайтириш ва ўзаро тишлашишни тезлаштириш учун, чақиқтошларни зичлашдан олдин сув сепиб (тахминан 15-25 dm 3 /m 2 биринчи босқичда) сўнг зичлаш лозим. 7.7. Иккинчи босқичда майда чақиқтошларни зичлашни тишлашаётган қатламни секин аста зарраларни кичрайтириш билан бажарилади. Зичлашиши оғир бўлган чақиқтошлар ишлатилаганда устига тишлашувчи материал ётқизишдан олдин органик боғловчи материаллар билан 2-3 dm 3 /m 2 ҳисобидан ишлов берилади. Тишлашувчи чақиқтош зарралари сарфи 7.2.-жадвалга асосан белгиланади. 7.2-жадвал Чақиқтош фракциясини асосий ўлчамлари Тишлантирувчи зарралар сарфи, m 3 , 1000m 2 уларнинг ўлчамига мувофиқ, mm 20-40 10-20 5-10 40-70 - 15 10 70-120 10 10 10 Изоҳ: 40-70 mm зарралик чақиқтошлардан тишлаштириш усули билан асос қурилса, бир марталик тишлаштириш усули билан чақилгартош ва қум- чақиқтош қоришмасининг 5- 20, 0-20, 0-10 зарраликни қўллаш мумкин. 70-120 mm чақиқтош ишлатилганда эса 5-40 mm қўлланилади. Қоришмаларининг сарфи 7.2-жадвалнинг талаб-ларига жавоб бериши керак 7.8. Қопламани зичлашдан сўнг, унинг юзасига мустаҳкамлик маркаси 800 дан кам бўлмаган, отқинди жинслардан олинган тош майдалари (чўкма жинслардан 600 дан кам бўлмаган)ни 100 m 2 га 1 m 3 ҳисобида ёйиб, тахминан катокларни 4-5 марта ўтказиб зичланади. Фаол ва юқори фаол куюндиларидан тайёрланган қатламни зичлашдан сўнг, агар юқорида жойлашган қатлам ётқизилмаса, унга 10-12 кун мобайнида 1м 2 га 2-2,5 литр ҳисобидан сув сепиб туриш лозим. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling