Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Совуқ шароитларида чақиқтош ва шағалдан асос ва қопламаларни қуриш


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

 
Совуқ шароитларида чақиқтош ва шағалдан асос ва қопламаларни қуриш 
ишларининг ўзига ҳос хусусияти 
7.23. Ҳаво ҳарорати 0
0
С дан минус 5
0
С гача, тош материалларининг 
намлиги 3% гача бўлганда, уларни ёйиш, текислаш ва зичлаш кўпи билан 4 соат 
ичида бажарилиши лозим, ҳарорат янада пастроқ бўлганда эса 2 соат давомида. 
Материалларининг намлиги 3 % дан ошганда, уни массасининг 0,3-0,5% 
миқдорида хлорли тузлар билан ишлов бериш тавсия қилинади. 
7.24. Тош материалларни совуқ об-ҳаво шароитида қуруқ ҳолатда 
зичлаш керак.
Транспорт воситаларининг асосда (қопламада) ҳаракатланишига 
фақатгина унинг тўла зичланганлигидан сўнг рухсат этилади. 
7.25. Фаол домна куюндиларидан асосларни қуришда чақиқтошларнинг 
зарралари катталиги 70 mm дан ошмаслиги керак. Зичлашда пастки қатлам 
устидан юқори қатламни ётқизишдан олдин, унинг устидан 15-20 кун илгари 
яхши зичаниши учун транспорт воситалари ҳаракатланиши тавсия этилади. 
7.26. Совуқ об-ҳаво шароити даврида қурилган асослар
(қопламалар) 
баҳорги эрувчанлик вақтида ва ҳарорат кўтарилганда юзаларни қор ва 
музлардан тозалаш ва сувни четлатиш лозим. 
Совуқ об- ҳаво ҳарорати даврида қурилган асос (қоплама)ларда ҳосил 
бўлган деформацияларни ва чўкишларни тўлдиришни ва тузатишни йўл пойи 
ва асос (қоплама) қурилгандан сўнг бажарилади. 
Чақир, чор қирра, синдирилган ва қирқилган тошлардан тош йўл 
қуриш 
7.27. Синдирилган ва ёмби тошларни теришни ҳаракат қисмининг икки 
чекка қаторларидан бошланади. Чекка қаторларни териш ишларини асосий 
қаторлардан 0,7-1,0 m илдамроқ суръатда олиб борилади. Четки қаторларда 


ШНҚ 3.06.03-08 34-бет 
териладиган тошларнинг баландлиги, йўл ҳаракат қисмидаги қаторларнинг 
ўртача баландлигидан 4 cm катта бўлиши керак. Бўйлама нишаблик 10% ва бир 
томонлама кўндаланг нишабли қисмларда тош теришни пастдан юқорига қараб 
олиб борилади. 
7.28. Синдирилган ва чақиқ тошлардан қопламалар қурилганда олдин 
механик шиббаловчилар, сўнгра катоклар билан зичланади. Тош йўлларни 
зичлаш механик шиббаловчилар билан қуйидаги тартибда бажарилади: 
- тошлар терилган заҳоти
-улар шиббаланади (бир-бирига бирикиши учун майда чақиқтош 
сепилади), биринчи шиббалашдан сўнг зарралари 10-20 mm ли тишлаштирувчи 
чақиқ тошларни ҳар 100 m
2
га 1-1,5 m
3
ҳисобидан сепилиб иккинчи марта 
шиббаланади. 
Тош йўлларни иккинчи мартда тишлаштирувчи майда донали 5-10 mm ли 
чақиқртошларни 100 m
2
майдонга 1 m
3
ҳисобидан сепилиб, аввал 6-8 t ли, 
сўнгра 10-13 t ли катоклар билан зичланади. 
Зичлашни тошларнинг чўкиши кўзга кўринарли бўлганда тугатилади. 
7.29. Транспорт ҳаракатини очишдан олдин тош қопламага қўшимча қум, 
йириклиги 1,5-2 cm ли майда чақиқтош, йирик қум ёки шағал майдаси 
сепилади. Транспорт воситалари ҳаракатини дастлабки 10-15 кун давомида 
бутун тош қоплама кенглиги бўйича тартибга солиб турилади. 
7.30.Чорқирра ва қирқилган тошлар тегишли ариқчасимон ва чекка 
бўйлама қаторлардан бошлаб терилади. Чорқирра тошлар чекка бўйлама 
қаторлардан бошлаб терилганда, уларни чокларини тошларнинг 1/3 қисмини 
босадиган этиб ётқизилади. 
Қопламанинг чекка ва ариқчасимон қаторларини, уларнинг чокларини 
қоришмалар билан тўлғизиб ишлашлар, кейинги чор қирра тош ётқизиш 
ишларидан қоришманинг қотиш муддатига тенг вақт олдинлаб бажарилиши 
лозим. 
7.31. Чорқирра тошлар йўл ўқига перпендикуляр равишда терилади.
Чорқирра тошларнинг чокларини камида уларнинг 1/3 қисми бўйича тенг 
масофада оралатиб терилади. Чокларнинг эни 10 mm дан кам бўлмаслиги керак. 
7.32 Қирқилган тошларни теришни безакли расм асосида эгрининг 
юқорига бўртиши йўналишда бажарилади. Қирқилган тошларни, улар узунли-
гини ярмисига тенг қилиб чок боститриб терилади. Чокларнинг эни 10 mm дан 
катта бўлмаслиги керак. 
7.33.Чорқирра ва қирқилган тошлардан терилган қопламаларни механик 
шиббалагичлар билан ўртасига қараб бир қатордан зичланади. 
7.34. Чокларни цемент қоришмалар билан тўлғизиш икки марта 
бажарилади: аввал суюғи, сўнгра қуюқроғи. Битум мастика ва қум билан 
чоклар бир варакайига тўлдирилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling