Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
ШНҚ 3.06.03-08 35-бет Ишлар сифатининг назорати
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қоришмани тайёрлаш
ШНҚ 3.06.03-08 35-бет Ишлар сифатининг назорати 7.35. Чақиқтош, шағал, куюндилардан асос, қопламалар ва тош йўллар қурилганда 1.13-бандга қўшимча равишда қуйидагилар текширилиши керак: - сменада камида 1 марта – чақиқтош ва қум, цемент қоришмасининг ГОСТ 8269 ва ГОСТ 5180 бўйича намлиги, қум-цементнинг мустаҳкамлик маркаси Ўз РСТ 23558 бўйича; - доимий равишда кўз билан кузатиш орқали зичлашнинг сифати ва қаров ишларининг тартиби. 7.36. Чақиқ тошлар, шағал ва куюндилардан қурилган асос ва қопламаларнинг зичланиш сифатини текширилаётган қисмнинг бутун узунлигида, оғирлиги 10-15 t ли катоклар ўтганда асос (қоплама) юзасида излар қолиш-қолмаслиги, ғилдирак олдида кўтарилиш пайдо бўлмаслиги, ғилдирак тагига қўйилган тош нинг майдаланиши билан аниқланади. 7.37. Тош йўлларда, терилган тош (қирқилган тош)ларнинг зич қўйилган- лигини массаси 10-15 t лик зичлагичлар ўтганда сурилмаслиги ва чўкмаслиги билан аниқланади. 8. НООРГАНИК БОҒЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ИШЛОВ БЕРИЛГАН ЧАҚИҚТОШ, ШАҒАЛ ВА ҚУМ МАТЕРИАЛЛАРИДАН АСОСЛАР ВА ҚОПЛАМАЛАР ҚУРИШ Қоришмани тайёрлаш 8.1. Қоришма асосан мажбурий қориштирадиган қоришма тайёрловчи ускуналарда тайёрланади. Йўл устида аралаштириш услуби билан 6.7-ва 6.10- бандларнинг талабларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади. 8.2. Қоришма тайёрловчи ускуналар бункерларига тош материалларни юклаш ва тушириш юкловчи ёки таъминловчи мослама билан жиҳозланган транспортлар билан бажарилади 8.3. Домна ва пўлат эрувчи (металл тайёрловчи)печь куюндилари ва иссиқлик электр марказларидан хўл тутилган кулларни очиқ майдонларда сақланади. Олти ойдан узоқ сақланган куюнди ва кулларни боғловчи сифати қўллашдан олдин уларни фаоллигини синаб кўриш лозим. 8.4. Металлургия куюндиларини фаоллигини ошириш учун, уларни олдиндан қуритиб шарли тегирмонларда майдаланади. Комплекс боғловчи олиш учун, шарли тегирмонга кукунсимон фаоллаштирувчи юборилади (цемент, оҳак, ишқор, ва бошқалар). Майдаланган куюнди ёпиқ омборларда сақланади. 8.5. Қоришмани ташкил этган материалларнинг миқдори 8.1- жадвал кўрсаткичлари талабига жавоб бериши керак. 8.6. Қоришмадаги сувнинг миқдори, уни ташишдаги ва ётқизишдаги намлик йўқолишини ҳисобга олган ҳолда оптимал намликни таъминлаш лозим. Ҳаво ҳарорати 20 0 С дан ошганда қоришма автосамосвалларда ташилганда усти брезент билан ёпилиши шарт. ШНҚ 3.06.03-08 36-бет Жадвал 8.1 Таркиби Кўрсатилган сарфдан фарқи масса % Боғловчи ±2 гача Тўлдирувчилар ±5 гача Сув ва сувлик эритмалар ±2 гача 8.7. СДБ, сода, ишқор, суюқ ойна, хлорлик тузлар эритмаларини қоришма тайёрловчи ускуналарда, заруриятга кўра иситилган сувдан фойдаланган ҳолда тайёрланади. 8.8. Тош материал ва цементлардан тайёрланган қоришмаларни ташиш вақти, унинг қотиши бошланиши камида 2 соат бўлганда, ҳарорат 20 0 С дан юқори бўлганда 30 мин дан, ҳарорат 20 0 С дан паст бўлган тақдирда 50 минут данкўп бўлмаслиги керак. Цементминерал аралашма тайёрлаш ва уни зичлаш жараёни оралиғидаги вақт 6 соатдан ошмаслиги керак. 8.9. Тош материалларга куюнди, кул, сўндирилган оҳак қўшилганда ёки уларсиз тайёрланганда, зичлаш ишлари 1-2 кундан кечикмасдан тугалланиши керак. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling