Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
АСФАЛЬТОБЕТОН ҚОПЛАМАЛАР ВА АСОСЛАР ҚУРИШ
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
10. АСФАЛЬТОБЕТОН ҚОПЛАМАЛАР ВА АСОСЛАР ҚУРИШ
10.1. Асфальтобетон қоришмаларини тури, хили, амалдаги стандарт талабларига мос равишда асфальтобетон тайёрлаш учун йўл-қурилиш материалларни танлаш ва ишлатилишига боғлиқ равишда лойиҳалаш лозим. 10.2. Асфальтобетонларнинг сифатини ошириш учун минерал материал- ларни физик-кимиёвий услублар ёрдамида фаоллаштириш, юзани фаоллаш- тирувчи моддалар қўллаш тавсия қилинади. Асфальтобетон қоришмаларини тайёрлаш 10.3. Асфальтобетон қоришмалар тайёрлаш учун таркиби таъминловчи- етказиб берувчи ва қориштирувчи ускуналар, йиғма бункер, битум учун идиш, минерал кукун ва мазут идишлари, бошқарув хонаси ва бошқа, қоришма таркибини вертикал ва горизонтал йўналишда транспортировка этувчи жиҳозларни қамраб олган комплектларни қўллаш лозим. Бунинг учун қуввати ШНҚ 3.06.03-08 60-бет соатига 15, 25, 50, 100 ва 200 t/h бўлган комплектларни автоматик равишда масофадан туриб бошқариш асосида ишлатиш мумкин бўлади. 10.4. Битумларни қайнатиш ва сувсизлантириш учун бетўхтов ёки даврий ишлайдиган битум эритувчи ускуналар қўлланилади. Бетўхтов газ ёки электр иситгичлари билан ишлайдиган ускуналарда сувсизлантириш юпқа қатламда бажарилади. Даврий ишлайдиган ускуналар бир неча битум эритувчи қозон- лардан иборат бўлади. Бу ҳолатда қовушқоқ битум икки босқичли циклда тайёрланади: битта қозонда битум 110-120 0 С иситилади ва зарур холларда сувсизлантирилади, сўнгра бошқа қозонга (сарфлашга) юборилиб ишлатиш ҳароратигача қиздирилади. 10.5. Сувли ва кўпирувчи битумларни қўллашга рухсат этилмайди. Сувли битум, тўла сувсизлантириши лозим. Битум хўжалигини тўғри ташкил қилиш, асосан ёпиқ битум омборхоналардан, битум эритувчи ускуналардан ва иш (сарф) қозонлардан фойдаланиш билан амалга оширилади. Битумни кўпиришдан сақлаш учун, уни сувсизлантириш жараёнида механик аралаштиргичлар, насос билан жадал циркуляция қилиш, шунингдек кўпиришга қарши кимёвий моддалар 1 t битум учун МКТ-1дан (4-6 томчи) ёки полисилокоанов каучук СКТН-1 дан (2-3 томчи) қўшиш лозим. Бунда қозонлар ўз ҳажмининг 75-80% гача тўлғазилади. 10.6. Битумга ЮФМ ёки суюқлаштирувчилар қўшиш зарур бўлганда, уни уч маротабалик циклда тайёрланади: қайнатилади ва сувсизлантирилган битум бўш қозонга қуйилади, ЮФМ ёки суюқлаштирувчи билан аралаштирилади сўнгра ишчи ёки сарфланувчи қозонларга юборилиб ишлатилиш хароратигача қайнатилади. 10.7. ЮФМни битумга қўшиш ва тайёрлаш ишларини бажарувчи ускуналар умумий автоматик ёки масофадан бошқарув тизимли бщлиши лозим. 10.8. Асфальтобетон қоришмалари учун битумларни қиздириш ҳарорати уларнинг маркасига кўра 10.1-жадвал кўрсатгичларига жавоб берилиши лозим. Битумларнинг 10.1-жадвалда кўратилган хароратини кўпи билан 5 соат сақлаш мумкин. Қовушқоқ битумларни 80 0 С дан юқори ҳароратда сақлашга рухсат этилади. Битум ва асфальтобетон қоришмаларини қиздириш харорати Жадвал 10.1 Битум маркаси Ҳарорат, 0 С Қориштиргичга тушаётган битум Қуритиш барабанидан чиқаётган минерал кукун Қориштигичдан чиқаётган қоришма Зичлашдан олдинги қоришма БНД 40/60 150 185 160 140 БНД 60/90 140 175 150 130 БНД 90/130 130 165 140 120 10.9. Замонавий асфальтобетон ускуналари мажмуасида битумни ҳажмий равишда узлукли аралаштириш ускуналарда ёки қориштиргичлар тўхтовсиз ишлаганда счетчиклар билан меъёрлаштирилади. ШНҚ 3.06.03-08 61-бет 10.10. Чақиқ тошлар ва қумлар қуритувчи барабанга олдиндан меъёр- ланиб юборилади. Минерал материалларни олдиндан меъёрлаш учун оператор пультидан масофадан бошқарадиган таъминловчи агрегатлардан фойдаланилади. Таъминловчи агрегат бункерини тўлғазишни фронтал юкловчилар билан бажа- риш мақсадга мувофиқдир. Таъминловчи агрегатларнинг ишлаш аниқлиги ±5%. Ўта намланган материаллар билан ишлаганда намлик ҳисобига ўзгартириш киритилади. Қуритиш барабанида қуритилган ва қиздирилган чақиқтош ва қум элакка иссиқ бункернинг зарраларига ажратилган қисмларига юборилади. Сўнгра улар ўлчов торозиларидан меъёрланадилар. Минерал кукунда (фаоллаштирилган ёки фаоллаштирилмаган) совуқ ҳолатда бошқа элеватор ёки пневмотранспорт орқали бункернинг ажратилган қисмига юборилиб, унда улар умумий торозида ёки ажратилган меъёрловчи орқали аралаштиргичга юборилади. 10.11. Минерал материалларни қиздириш ва қуритиш жараёнида фақат керакли ҳароратгача қиздиришдан ташқари бор намликни ҳаммасини йўқотиш керак бўлади. ЮФМ қўлланганда минералларнинг намлиги иссиқ қоришмалар тайёрланганда, 1% гача рухсат этилади. 10.12. Минерал кукунни совуқ ҳолатда тўғри аралаштиргичга юборилганда, қолган материалларни ҳароратини шундай кўтариш керакки, унда тайёр қоришманинг ҳарорати 10.1-жадвалда келтирилган кўрсаткичлардек бўлсин. 10.13. Асфальтобетон қоришмасини компонентларини меъёрлашдаги хатолар қуйидаги кўрсаткичлардан ошмаслиги керак: - чақиқтош (шағал), қум ва минерал I-II маркали асфальтобетонлар тайёрлашда қўлланилганда ±3%; III ва IV маркаларида ± 5%, ҳар бир компонент массасига биноан. - битумлар учун асфальтобетон маркасидан қатъий назар массасининг ±1,5%. 10.14 Минерал материаллар билан битумни аралаштиришга катта эътибор бериш лозим. Қунт билан аралаштирилган қоришмаларда компонентлар бир текисда аралашади, зарралар юзаси битум билан тўла ўралади. Аралаштириш вақти 10.2- жадвалда берилган. Асфальтобетон қоришмаларнинг аралаштириш вақти Жадвал 10.2 Қоришма тури Қоришмаларни тисакли мажбурий ишлайдиган қориштиргичларда аралаштирилгандаги вақти қуруқ аралаштириш ҳўл аралаштириш Қумли 15 45-60 Майда донали 15 30-45 Йирик донали - 20-30 ШНҚ 3.06.03-08 62-бет 10.15 Қориштиргичдан чиқаётган қоришмаларнинг ҳарорати битум маркасига қараб 10.3- жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ келиши керак. Конструктив қатламга ётқизишдан олдин асфальтётқизувчиларда қоришманинг ҳарорати Жадвал 10.3 Қоришма тури Битум маркаси Қоришгманинг ҳарорати камида, 0 С ЮФМ сиз ЮФМ билан Иссиқ БНД 90/130 120 100 БНД 60/90 БНД40/60 10.16. Йиғувчи бункер бу тайёр қоришмаларни сақлайдиган оралиқдаги омбор. Унинг ҳажми 1 соатда чиқариладиган қоришмаларнинг ярмини сиғдира оладиган бўлиши лозим. Бункер иссиқни сақлагичли бўлиши, ҳамда туширувчи воронка ва қулфли ва иситиладиган бўлиши зарур. 10.17. Автомобил кузовларига қоришмалар ёпишмаслиги учун, уларга нефть ёки совун эритмаси суркалади. 10.18. Паст об-ҳаво шароити ҳарорати, нам ҳавода, узоқ муддат ичида қоришма ташилиши натижасида унинг ҳарорати пасайса, кузов иситилиши, қоришманинг усти ёпилиши лозим. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling