Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари
Қориштиргичларда суюқ боғловчи материал ва битум
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-3.06.03-08-u
Қориштиргичларда суюқ боғловчи материал ва битум
эмульсияларидан тайёрланган совуқ қоришмалардан асослар ва қопламалар қуриш. 9.101. Совуқ битум минералли қоришмаларни асфальт қориштирувчи ускуналарда тайёрлаш учун, амалдаги стандарт талабига жавоб берувчи суюқ нефть, йўлда қўлланиладиган боғловчи материаллар ва битум эмульсияларидан фойдаланилади. 9.102. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин боғловчиларнинг тош минерал материалларнинг юзаси билан тегишли стандарт талабларига мувофиқ ёпишиши текширилади. Ёпишиш талабларга жавоб бермаса, унда хар ҳил юзани фаоллаштирувчилар (оҳак, цемент) қўшилади. 9.103. Органик боғловчи материалларни қўллашда, уларни қиздириш ҳарорати 9.11-жадвалда кўрсатилгандек бўлиши керак. Органик боғловчи материалларни қиздириш ҳароратлари Жадвал 9.11 Боғловчи маркаси Боғловчининг қиздириш ҳарорати, 0 С ЮФМ ЮФМ сиз ВНЖ 130/120 90-100 90-100 ВНЖ 70/130 80-90 80-90 ВНЖ 40/70 70-80 70-80 ВНЖ 25/40 60-70 60-70 9.104.Совуқ битум минералли қоришмалар тайёрлаш услуби худди иссиқ асфальтобетон қоришмалари тайёрлаш сингари тартибида бўлади. Тайёрлаш учун мажбурий равишда ҳаракатланувчи қориштиргичлардан фойдаланилади. 9.105. Совуқ битумминерал қоришмалар заҳирага қўйилишдан олдин, уларнинг ёпишиб қолмаслик чоралари кўрилади. 9.106. Совуқ битум минералли қоришмалар АБЗ ҳовлиларида ёки йўл ёқасидаги омборларда баландлиги 2 m дан ошмайдиган қилиб сақланади. Ёз фаслларида қоришмаларни очиқ майдонларда, куз-қиш фаслларида ёпиқ омборлар ёки усти ёпиқ айвонларда сақланади. Битум минерал қоришмалар сақланадиган омборлар яхши текисланган, тозаланган ва сувни четга йўналти- рувчилар билан жиҳозланган бўлиши керак. Сақланиш даврида қоришма ифлосланмаслиги ва зичланмаслиги (автомашиналар устидан юриш ва ҳоказо) ШНҚ 3.06.03-08 55-бет лозим. Совуқ битум минералли қоришмалар БНЖ маркали битумлар қўлланилганда 4-8 ойгача сақлаши мумкин. Янги тайёрланган материал юкловчи ёки эксковаторлар билан тез-тез ағдарилиб совитилиши керак. Совуқ битумоминерал қоришмаларнинг сақлаш муддати 8 ойдан ошмаслиги керак. 9.107. Совуқ битум минералли қоришмаларни қўлланиладиган жойга темир йўл ва автомобилли транспортларда олиб келиш мумкин. Совуқ битумоминерал қоришмаларни темир йўл вагонларига, автомобил- ларга ва бошқа транспорт воситаларига эксковаторлар, транспортерлар, автогрузчиклар ва бошқалар билан юклаш зарур. Юклаш пайтида қоришма ташиш жараёнида ёпишиб қолмаслиги учун сочқин бўлиши ва ҳарорати 30 0 С дан ёки 20 0 Сдан (қиш пайтида) юқори бўлмаслиги керак. Сову битумминералли қоришмалар юқори ҳароратда автомобиллар билан (50 km ) узоқ бўлмаган масофагача ташиш мумкин. 9.108. Совуқ битумминерал қоришмалар тайёрлаш учун ЭБК-1, ЭБК-2, ЭБА-1, ЭБА-2 бирламчи тўғри турдаги битум эмульсиялари ва аксинча турдаги, ҳамда тўғри ва аксинча турдагилар биргаликда қўлланилади. Минерал материаллар билан тўғри эмульсия қориштиргичга кераклигича қуйилгандан сўнг тугатилади. Аксинча эмульсия билан минерал материалларни аралаштириш эмульсия қориштиргичга кераклигича қуйгандан сўнг тугатилади. Аксинча эмульсиялар билан материалларни аралаштириш вақти синов тартибидаги қориш билан аниқланади. Битум эмульсиялар билан тайёрланган қоришмаларни сақлаш муддати 4 ойдан ошмаслиги керак. 9.109. Қоришмаларга анион фоал ЭБА-2, ЭБА-3, ЭБК-3 эмульсиялари билан ишлов берилганда уни фаоллаштирувчи қўшимчалар (1-2% оҳак ёки 3- 4% цемент минерал материал массасидан) минерал материалларга эмульсия беришдан олдин қўшилади. Минерал материаллар ва эмульциялар қиздирил- майди. Қориштириш вақтлари синов тартибидаги аралаштириш билан аниқланади. 9.110 Битум эмульсияси махсус диспергатор машиналарида тайёрланади. Уларни тайёрлаш учун амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи битумлар ва эмульгаторлар қўлланилади. 9.111. Эмульсия тайёрлайдиган машинага тушаётган битумнинг ҳарорати қуйидаги чегарада бўлиши керак, 0 С БНД 40/60 130-140 БНД 60/90 ва БНД 90/130 120-130 9.112. Эмульсия машинасига кетаётган сувли эмульгатор эритманинг ҳарорати 95 0 С дан ошмаслиги керак. Битум ва эмульгатор эритманинг умумий ҳарорати 200 0 С дан ошмаслиги керак. 9.113. Битум шлами ва пасталар учун қўлланиладиган эмульгаторлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: таркибида камида 60% кальций ёки магний бўлган оҳак (кукун ҳолида ёки майдалаб сўндирилган), кул чанги, цемент чанги, агар улар 1 йилдан узоқ сақланмаган ва таркибида 0.071 ШНҚ 3.06.03-08 56-бет дан кичик зарралари 80% дан кам бўлмаганда, шунингдек бошқа майда ёки шунга ўхшаш минерал материаллар. 9.114. Совуқ битумминералли қоришмалардан асос ва қопламалар қуришда ҳавонинг ҳарорати 5 0 С дан кам бўлмаслиги керак. 9.115. Янги тайёрланган қоришма анион эмульсияси билан ишлов берилган бўлса, камида 10 0 С, катион билан ишлов берилганда камида 5 0 С дан паст, тўғри ёки бир марта қайтарилиш билан ишлов берилганда минус 5 0 С кам бўлмаслиги керак. Қора чақиқ тош ва қоришмалар сақланадиган жойларда олинса, уларни ётқизишда ҳавонинг ҳарорати минус 5 0 С дан паст бўлмаслиги лозим. Куз фаслида қора қоришмаларни ётқизиш муддати совуқ кунлар бошланишига 15-20 кун қолганда тугалланади. 9.116. Битум минералли қоришмалар қоидага кўра мажбурий қориштиргичларда тайёрланади. Эркин ҳаракатланувчи аралаштириувчи ва материалларни меъёрлангунча иситувчи ва қуритувчи қориштиргичларда фақат йирик донали битумоминерал қоришмаларни тайёрлашга рухсат этилади. 9.117. Битум минерал қоришмаларни тайёрлашда ишлатиладиган компонентларни меъёрлашдаги хатолар тегишли стандарт талабларига жавоб бериши керак. Қуритиш жараёнида қоришма тайёрлашга ишлатиладиган минерал материалларда намликни тўла йўқотилиши талаб этилади. 9.118. Битум минерал қоришмалар тайёрлаш жараёнида қориштиргичга олдин минерал материаллар юборилиб аралаштирилади (қуруқ аралаштириш) сўнгра боғловчи материал юбориб аралаштирилади (ҳўл аралаштириш), йирик донали қоришма тайёрлашда эса, боғловчи минерал материал юборилиши билан қуйилади. 9.119. Даврий ишлайдиган материалларни йўналтирадиган, куракчилик қориштиргичларда иссиқ битумминерал қоришмаларни аралаштириш вақти 9.12-жадвал талабига жавоб бериши керак. Иссиқ битумминералли қоришмаларнинг аралаштирилиши вақти Жадвал 9.12 Қоришма Аралаштириш вақти, s. қуруқ нам Йирик донали - 20-30 Майда донали 15 30-45 Қумли 15 45-60 Изоҳлар: 1. Материалларни қарама-қарши йўналишда харакатлантирувчи қориштиргичларда битумминерал қоришмалар тайёрланганда, аралаштириш вақти 1.5-2 мартага кўпайтирилади. 2. Бемалол аралаштириб ишлайдиган қориштиргичларда йирик доналик қоришмалар тайёрлашда аралаштириш вақти 120-180 секунд бўлиши керак. 3.Совуқ битумминерал қоришмаларни аралаштириш вақти иссиқ битумминерал қоришмалар тайёрлашга қараганда 1,3-1,5 марта узоқроқ бўлади. 9.120. Қоришмани ётқизишдан олдин қатламнинг юзасига БНЖ 25/40, БНЖ 40/70 боғловчилар билан ишлов бериш лозим, сарфи 0,5-0,8 dm 3 /m 2 ШНҚ 3.06.03-08 57-бет асоснинг юзасида ва 0,2-0,3 dm 3 /m 2 қопламанинг пастки қатламида. Қоришмани янги ётқизилган битумдан бўлган материаллар билан тайёрланган пастки қатлам юзасига ётқизилса боғловчи сепмаса ҳам бўлади. 9.121. Иссиқ битум минерал қоришмани ётқизувчи машиналар билан ётқизганда, унинг зичланмасдан олдинги қалинлиги лойиҳага нисбатан 15-25%, қўлда ётқизилганда эса 25-35% қалинроқ бўлиши керак. Совуқ битумминерал қоришмалар ётқизилганда, унинг зичланмаган қалинлиги лойиҳа қалинлигидан 50-60% кўпроқ олинади. 9.122. Иссиқ битумминералли қоришмалари қатламларни зичлаш ишлари худди иссиқ асфальтобетонга белгиланган талаблардек бажарилади. 9.123. Совуқ битумминералли қоришмалар массаси 6-8 тонналик катоклар билан зичланади. Совуқ битум минерал қоришмали қопламаларда биринчи 2 хафта ичида транспорт ҳаракатини қатнов қисмда йўналтириб, тезлигини соатига 40 km/h гача чегараланади. 9.124. Ишлаб чиқариш жараёнида журнал юритиб борилади, унда: қоришма тайёрлаш, тайёр қоришма сифатининг лаборатория назорати, сменада ётқизиш ва зичлаш ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling