Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Қоятош жинсли грунтларда ўймаларга ишлов бериш ва йирик


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Қоятош жинсли грунтларда ўймаларга ишлов бериш ва йирик 
бўлакли грунтлардан кўтармаларни қуриш 
4.41. Қоятош жинсли грунтларда ўймалар механизациялашган тарзда ёки 
портлатиш услуби билан ишлов берилади. Портлашдан сўнг ўймалар, яхши 
жойлашмаган, бўш, ҳамда қатламлар орасида осилиб қолган тошлардан тозалаб 
олиниши лозим. 
4.42. Йўл пойини қуришда ишлатилаётган грунтда энг йирик бўлган 
тошнинг каттали зичланаётган қатлам қалинлигининг 2/3 қисмидан катта 
бўлмаслиги керак, қатлам қалинлиги эса 50 сm дан ошмаслиги лозим. 
Йирик бўлакли грунтларни зичлашда оғирлиги 25-30 t бўлган қаторли 
пневматик, ҳамда оғирлиги 10-15 t бўлган титратиб шиббаловчи титратма 
катоклар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
4.43. Йирик бўлакли грунтлар таркибида лойсимон грунтлар 30% дан 
ортиқ бўлса, уларни зичлашни намлиги оғир супес, суглиноклар учун рухсат 
этилган намликдан ошмаган ҳолда бажарилади, 30% дан кам бўлганда эса, 
намлиги лесс, енгил суглинок учун рухсат етилган намлик 4.1-жадвалда 
келтирилган кўрсаткичлардан кўп бўлмаслиги керак. 
4.44. Енгил нуровчан ва майдаланадиган йирик бўлакли грунтларни 
зичлаганда, майда заррачаларнинг намлиги оптималдан 1,2 дан кўп бўлмаслиги 
керак. 
4.45. Ёпишқоқ грунтдан қияликларга ётқизиладиган ҳимояловчи қатлам-
ни ётқизиш ишлари кўтарманинг асосий қисмини қураётганда бажарилади. 
4.46. Тез ивувчи, катта бўлакли грунтлардан фойдаланилганда, уларни 
қурилиш жараёнида ёмғир ёки сувлар билан ўта намланишидан сақлаш 
чоралари, сувдан ҳимоя қилувчи қатлам ва сув четлатгич қуриш билан 
бажарилади.
Йўл пойини шўрхок ерларда қуриш 
4.47. Шўрланган грунтларда ер ости сувларининг сатхи баланд бўлса йўл 
пойи қуриш ишларини грунтнинг намлиги 4.1-жадвал талабларига жавоб 
берадиган шароитларда бажариш лозим. 
4.48. Шўрхок грунтларнинг зичлигини талаб даражасигача етказиш учун 
уларнинг намлиги 4.1- жадвалда кўрсатилагандан кам бўлмаслиги керак. Агар 
намлик 4.1-жадвалда кўрсатилгандан юқори бўлса, унда грунтни ётқизишдан 
олдин ҳавода қуритиш лозим. Ер ости сувларининг сатхи (4.0-4.6 m) яқин бўлса 
йўл пойи қуриш ишларини намлик оптимал талабга яқин бўлган шароитда 
бажариш тавсия қилинади. 
4.49. Йўл пойи қуриш ишларини йилнинг энг қулай об-ҳаво шароит-
ларида: апрел-октябр ойларида бажариш лозим. Кўтармани қуришда ён заҳира 
ерлардаги грунтларни мустаҳкам бўлмаган табиий асос (К
м
=0,95) устига 
сурилганда, асосдаги шўрхок грунтлар сиқилиши натижасида юзага келган
ортиқча сувларни чиқариб ташлаш учун асос устида шимувчи ёки четлатувчи 
қумдан иборат қатлам ётқизилади. 


ШНҚ 3.06.03-08 16-бет 
4.50. Тузлар билан тўйинган шўрхок грунтнинг юқори бўш қатлами 
юзасидан қалинлиги 2-3 cm бўлган туз қатламини заҳира юзаси ва кўтарма 
асоси юзасидан ишларни бошлашдан олдин 15-20 m масофага суриб олиб 
ташланади. 
4.51. Йўл бўйидаги заҳиралардан грунт сурилганда, шу жойининг табиий 
асоси пневматик катоклар билан зичланади. Мабодо юзада 3 cm ва ундан ортиқ 
қалинликда тузлар билан тўйинган ғовак шўрхок ер (биринчи навбатда сульфат 
натрий) бўлса, уни 30 - 40 cm чуқурликда ҳайдаб сўнгра зичланади. 
4.52. Кўтармаларни қуришда ўта шўрланган ва шўрлиги ҳаддан ташқари 
ортиқ бўлган, ер ости сувлари яқин жойлашган чуқурлиги 0,6-0,8 m дан кўп 
бўлмаган ерларда қурилганда, тупроқ суриш ишларини бульдозер, скрепер ва 
автогрейдерлар билан амалга оширилиши тавсия қилинади. Грейдер - 
элеваторларни бу шароитда ишлатиш ер ости сувларининг сатҳи ер юзасидан 
1.0 m дан чуқур бўлганда мақсадга мувофиқдир. 
Заҳирада грунтни ишлаш ва суриш ишларини бульдозер, скрепер ва 
автогрейдерлар билан амалга ошириб, сўнгра оддий комплекс машиналар 
ёрдамида ёйиш, текислаш, зичлаш, йўл пойи четларини қуриш ишларини 
бажариш лозим. 
Нам шўрхок ерларда кўтарма қуришда ташиб келтирилган грунтни “ўзига 
қарши томонга” усулида тўкилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling