Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Йўл пойини қумли минтақаларда қуриш


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Йўл пойини қумли минтақаларда қуриш 
4.53. Йўл пойини қумли чўл, дашт жойларда қуриш ишлари асосан қиш-
баҳор фаслларида олиб борилади. 
4.54. Бархан қумларда кўтармалар кўрилаётган заҳира ерларга 
кўндалангига ишлов бериб, грунтларни 15-25 m, баъзи ҳолатларда 40-50 m га 
суриш, ўймаларда бўйлама зовурлар барпо этиш, сўнгра кўндалангига 2,0-2,5 m 
чуқурликда ўртадан ўйма четига қараб зовур қазиш ишларини бульдозерлар 
ёрдамида бажариш тавсия этилади. 
4.55. Кўтармаларни усти майда бархан қумлар билан қопланган шўрхок, 
ер ости сувлари яқин жойлашган жойларда қурилганда, ишларни бульдозерлар 
билан 100 m масофагача суриш билан қумли уюмлардан оралиқ тўсиқлар 
қолдирган ҳолда бажаришга йўл қўйилади. 
Қумни узоқ масофаларга ташиш зарурияти туғилганда, шунингдек 
бўйлама йўналишда суришда транспорт воситалари (трактор тиркамалари, 
скреперлар ва ҳ.к.).орқали бажарилади.
4.56. Йўлларни ўсимликлар билан қоплаган қумларда қурилганда, уларга 
шикаст етказмаслик, рельефни бузмаслик ва қум юзаларнинг юмшамаслик 
чораларини кўриш шарт. Бунинг учун: йўлнинг ҳар икки томонидан имкон 
қадар чуқурроқ қазиладиган заҳира ерлар ажратиш; кўтармани қуришда 
мумкин қадар ўртача, баланд қумтепа ва уюмларни суриш; муҳофаза минтақа-
сидан ташқарида йўл машиналари турадиган жойлар ва вақинчалик маиший 
яшаш уй-жойлари қуриш; транспорт воситаларини қурилаётган йўлнинг бир 
қисмида ҳаракатлантириш ва махсус йўлаклар қуриш билан тартибга солиш. 


ШНҚ 3.06.03-08 17-бет 
4.57.Ҳимояловчи қатлам ва қияликларни мустаҳкамлаш ишлари кўтарма 
қурилиши жараёнида босқичма-босқич бажарилиши лозим.
Боғловчи материаллар ёрдамида мустаҳкамланган қумлардан ётқизилган 
ҳимояловчи қатламлар грунтларни мустаҳкамлаш қоидаларига кўра йўл 
пойининг ўзида аралаштириш усули билан тайёрланади. 
Ҳимояловчи қатламни йўл пойига устига ётқизиш “ўзига қарши томонга” 
усулида бажарилади. 
4.58. Ҳимояловчи қатлам қуриш ва ён бағирни мустаҳкамлаш ишларини 
қиш-баҳор ойларида кўтармани қурган заҳоти, грунтларнинг намлиги оптимал 
даражага яқин пайтда бажариш лозим. 
Ҳимояловчи қатлам қуришда сувга тўйинган грунтлардан фойдаланишга 
йўл қўймайди. 
4.59. Ҳимояловчи грунт қатламининг минимал зичланиш қоэффициенти 
0,98 дан кам бўлмаслиги шарт. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling