қўшимча смета асосида амалга оширилади. Агар ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида ўн фоиз ошган бўлса, пудратчи ФКнинг 382-моддасига мувофиқ сметани қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли. - Қурилишни материаллар ва ускуналар билан таъминлаш
- Агар шартномада бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлмаса, қурилишни материаллар, шу жумладан деталлар ва конструкциялар, шунингдек ускуналар билан таъминлаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлади.
- Қурилишни таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган тараф ўзи топширган материаллар (деталлар, конструкциялар)дан, шунингдек ускуналардан бажарилаётган ишлар сифатини ёмонлаштирмаган ҳолда фойдаланиб бўлмаслиги вужудга келганлиги учун, агар фойдаланиб бўлмаслик иккинчи тараф жавоб берадиган вазиятлар туфайли вужудга келганлигини исбот қилмаса, жавобгар бўлади.
- Буюртмачи берган материаллар ёки ускуналардан бажарилаётган ишлар сифатини ёмонлаштирмаган ҳолда фойдаланиш мумкин эмаслиги аниқланган ва буюртмачи уларни алмаштиришдан бош тортган тақдирда, пудратчи қурилиш пудрати шартномасидан воз кечишга ва буюртмачидан ишнинг бажарилган қисмига мутаносиб равишда шартнома нархини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
- Ишга ҳақ тўлаш
- Буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси (агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Пудратчи қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва миқдордагина ўзига
Do'stlaringiz bilan baham: |