Қурилиш пудрати шартномаси. Режа 1


Ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш


Download 290 Kb.
bet5/7
Sana06.05.2023
Hajmi290 Kb.
#1435201
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
17-мавзу қурилиш пудрати

Ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш
  • Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди.
  • Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
  • Қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ёки шартнома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолларда иш натижасини қабул қилиб олишдан олдин дастлабки синов ўтказилиши керак. Бундай ҳолларда ишлар фақат дастлабки синов ижобий натижа бергандагина қабул қилиб олиниши мумкин.
  • Бажарилган ишда ундан қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги аниқланган ва уларни пудратчи, буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган тақдирда, буюртмачи ишлар натижасини қабул қилиб олишдан бош тортишга ҳақли.
    • Ишнинг сифати учун пудратчининг жавобгарлиги
    • Пудратчи қурилиш пудрати шартномасида, техникавий лойиҳада ва тарафлар учун мажбурий бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблардан чекинишга йўл қўйилганлиги, шунингдек қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларига, жумладан корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига эришилмаганлиги учун буюртмачи олдида жавобгар бўлади.
    • Бино ёки иншоот реконструкция қилинганида (янгиланган, қайта қурилган, реставрация қилинганида ва ҳоказо) бинонинг, иншоотнинг ёки унинг бир қисмининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги, ишончлилиги пасайгани ёки йўқолгани учун жавобгарлик пудратчи зиммасига юкланади.
    • Пудратчи буюртмачининг розилигисиз лойиҳа ҳужжатларидан буюртмачининг жиддий манфаатларига таъсир қилмайдиган тарзда озгина четга чиқиш ҳолларига йўл қўйганлиги учун, башарти бу ҳол қурилишнинг сифатига таъсир этмаганлигини
      Download 290 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling