тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши керак. Суғурталаш тегишли тарафни суғурта ҳодисаси юз беришининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятидан озод қилмайди. - Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни аниқланган, шунингдек қайси тараф ва қанча муддатда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги назарда тутилган бўлиши керак.
- Пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт.
- Пудратчи буюртмачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган тақдирда, агар қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида бунинг учун бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли ишларни тўхтатиб, бекор туриб қолиш натижасида кўрилган зарарни буюртмачининг зиммасига юклаши шарт. Агар буюртмачи қўшимча иш бажариш зарурати йўқлигини исботласа, бу зарарни қоплашдан озод этилади.
- Қўшимча иш бажариш ва унга ҳақ тўлашга буюртмачи рози бўлса, бу ишлар пудратчининг касб фаолияти соҳасига кирмайдиган ёки у ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра уларни бажара олмаган ҳоллардагина пудратчи мазкур ишларни бажаришдан бош тортишга ҳақли.
- Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш
- Фкнинг 671-моддасига кўра, агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати жиҳатидан сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, буюртмачи техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритишга ҳақли.
- Техник ҳужжатларга ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилганига нисбатан каттароқ ҳажмда ўзгартишлар киритиш тарафлар келишган
Do'stlaringiz bilan baham: |