Қурилиш пудрати шартномаси. Режа 1


Download 290 Kb.
bet4/7
Sana06.05.2023
Hajmi290 Kb.
#1435201
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
17-мавзу қурилиш пудрати

бўнак ёки закалат берилишини талаб қилишга ҳақли) га мувофиқ ҳақ тўланади.
  • Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин.
    • Буюртмачининг мажбуриятлари:
    • Фкнинг 674-моддасига кўра, буюртмачи қурилиш учун ер участкасини қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган катталикда ва ҳолатда ўз вақтида бериши шарт. Шартномада булар кўрсатилган бўлмаса, ер участкасининг майдони ва ҳолати ишнинг ўз вақтида бошланиши, нормал олиб борилиши ва муддатида тугалланишини таъминлаши шарт.
    • Бундан ташқари буюртмачи қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда пудратчига ишларни бажариш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни фойдаланишга бериши, унинг манзилига юкларнинг ташиб берилишини, вақтинчалик электр таъминоти тармоқлари, сув ва буғ қувурлари ўтказилишини таъминлаши ва бошқа хизматлар кўрсатиши шарт (ФК 675-м).
    • Агар тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича ишлар тўхтатилган бўлса ва қурилиш объекти консервация қилинган бўлса, буюртмачи пудратчига консервация қилинган пайтга қадар бажарилган ишлар ҳақининг ҳаммасини тўлаши, шунингдек ишларни тўхтатиш ва қурилишни консервация қилиш зарурияти туфайли қилинган харажатларни тўлаши шарт.
    • Пудратчининг мажбуриятлари:
    • Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ ишларни амалга ошираётган вақтда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб боришга доир қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши шарт ва бундай талаблар бузилганлиги учун учинчи шахслар олдида жавобгар бўлади.
    • Агар буюртмачи берган материаллар (деталлар, конструкциялар)дан ва ускуналардан ишни бажариш жараёнида фойдаланиш ёки унинг кўрсатмаларини бажариш атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш тўғрисидаги тарафлар учун мажбурий бўлган талабларнинг бузилишига олиб келса, пудратчи бу материаллар ва ускуналардан фойдаланишга, кўрсатмаларни бажаришга ҳақли эмас.
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling