Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш


Солитер- алоҳида ўсувчи чиройли дарахт ёки буту композицияси. Триляж


Download 59 Kb.
bet7/7
Sana07.09.2023
Hajmi59 Kb.
#1673788
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

Солитер- алоҳида ўсувчи чиройли дарахт ёки буту композицияси.

  • Триляж- тирмашувчи ўсимликлар учун синч вазифасини бажарувчи енгил ёғоч панжара ёки бошқа материаллардан ишланган шундай қурилма.

  • Топиар санъати-дарахт ва буталарни чилпаб шакл бериш санъати.

  • Усадьба-Россия меъморий ансамблларининг ўзига хос тури. Уларда усадьба ҳудуди боғ-парк кўринишида ишланган. Усадьбада ҳукмдор саройи, хўжалик иморатлари ва боғ, манзаравий боғ, павильонлар, сув ҳавзалари, хиёбонлар бўлган.

  • Хиёбон-боғ қисмларини ўзаро улайдиган бош йўл, икки ёнига қтор дарахтлар, гуллар экилган, ариқлари ёки фавворалари бўлган сайргоҳ йўл. Хиёбон усти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин.

  • Экзотик ўсимликлар- четдан келтирилган, маҳаллий жойга хос бўлмаган дарахтлар ва ўсимликлар.

  • Қишги боғ-экзотик ўсимликларни ўўстиришга мўлжалланган усти ойна Билан ёпилган катта хона, зал ёки шундай залнинг бир қисми. Ҳовузлар, ҳайкаллар, фавворалар билан безалиши мумкин.

  • Чорбоғ-тўрт томони девор Билан айлантирилган дарвозали тарҳи квадрат ёки тўғир тўрт бурчакли мунтазам ҳандасавий ечимга эга, марказида сарой-кўшк, унинг олдида ёки атрофида сорҳовуз, ундан тўрт тарафга кетган ариқлар, дарвозалардан саройгача хиёбонлар, тўрт тарафда эса чорчаманлар ва деворлар узра йўллар, манзарали ва мевали дарахтлар, гулзорлар ва фовворалар билан безалиб ишланган меъморий сайргоҳ боғ.

  • Чортоқ-тўрт томонида тоқ-равоқи бўлган тўрт бурчакли боғ иморати; тўрт томони очиқ равоқли кўшк.

  • Чорчаман-чорбоғларнинг муҳим таркибий қисми, у тшртта чамандан иборат бўлиб, ҳар бир чаман марказида алоҳида мевали дарахтлар, уларнинг атрофида гуллар, чаман четлари бўйлаб эса йўлакларга соя берувчи манзарали дарахтлар экилган. Чорчаманлар марказига ҳовуз, айрим ҳолларда ҳовуз ўрнига кўшк, шийпон жойлаштирилган.

  • Шийпон- атрофии очиқ, пойдевори баланд ёзлик енгил қурилма, ҳовли ёки боғ иморати.

  • Эрмитаж-одатда паркларнинг тўрида жойлашиб фикрлаш, хаёлотларга чўмиш ва дам олишга мўлжалланган бино.

    Download 59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling