Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш
Download 59 Kb.
|
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ажуриясимон
- Акводизайн
- Алпинария
- Ассортимент
“ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ” ФАНИНИНГ МАЪРУЗАЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛГАН ВА МАЗКУР ФАННИ ЎРГАНИШНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАРНИНГ ГЛОССАРИЙСИ (қисқача изоҳи) Архитектура-қурилишда шакл ва мазмун ҳамда ҳажмлар уйғунлигига эришиш санъати. Жамиятнинг моддий маданияти ва санъатини ўзида яхлит тарзда мужассамлаштира олган инсон ижодининг маҳсули-меъморий асар. Ажуриясимон-сийрак баргли, тўрсимон шох-шабба Аквариум-балиқ ёки бошқа сув жонзодлари ва ўсимликлари парвариш қилинадиган ва томоша қилинадиган махсус шиша идиш, сунъий ҳавза ёки шаффоф деворли махсус бино Акведук-узоқ сув манбаларидан оқизиб сув келтиришга мўлжалланган иншоот, осма қувур ёки равоқли сув кўприги. Сув қувури устидан айрим ҳолларда одамлар учун йўл ҳам ишланган. Оддий акведуклардан боғ-саройлар ҳудудини суғоришда ҳам кенг фойдаланилган. Акводизайн-сув иншоотлари дизайни, уларни чиройли, фойдали ва мустаҳкам, Айни пайтда шинам ва тежамли қилиб ишлаш ва лойиҳалаш. Акцент-манзаранинг бирон жойи ёки деталига урғу бериш, киши эътиборини алоҳида қаратиш мақсадида қўлланиладиган бадиий меъморий услуб. Детал ёки муҳитга алоҳида фарқ қилувчи ҳолат, шакл ўлчам ёки ранг бериш, уни ёруғлантириш ва бўрттириш орқали эришилади. Алпинария-боғ ёки паркнинг баланд тоғларга хос ўсимликлар ўстириладиган махсус қисми,одатда тошлоқ ёки қир кўриишида ишланади. Амфора-паркларни безашга мўлжалланган кўзасимон қўшқулоқ сопол идиш. Ансамбл-яхлит бадиий эстетик шаклда яратилган мажмуа. Ўзаро функционал боғланган иншоотлар, ўсимликлар ва бошқа ландшафт элементларининг яхлит бир уйғунлаштирилган меъморий омухтаси. Ассортимент-муайян жой ёки ландшафт объектини кўкаламзорлаштиришда қўлланилдагина турли хил дарахтлар, буталар ва гуллар тўўплами. Арабеска-боғ-паркчилик санъатида ҳандасавий шакллар, барг, гул, шода ва шу кабиларнинг тасвиридан таркиб топган мураккаб нақшли гулзор, партер ёки тўшама. Дастлаб араб архитектурасига хос безак бўлганлигидан шундай ном олган. Download 59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling