Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш
Download 59 Kb.
|
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Атрий, атриум
- Банзай, бансай
- Берсо, биндаж
Аранжировка-гулдаста, гулдон, сават, гул, маржон, гулчамбарлардаги гуллар ва баргларни ўзаро мослаб, уйғун жойлаштириш санъати.
Архитектаравий боғ-боғ иморатлари ва бошқа сунъий яратилган иншоотлар кўпликни ташкил қилган ва муайян композиция асосида яратилган боғлар тури. Атрий, атриум-қадимги юнонлар ёки римликлар уйларининг ўрталик қисмида жойлашган ва уй хоналаридан чиқиладиган ёпиқ ички ҳовли. Атриум марказида ҳовуз (иплювий) ва унинг устида ёмғир сувлари оқиб тушадииган туйнук (комплювий) ўрнатилган. Аха-боғ ёки пракнинг атроф-муҳит ландшафтини кўришга тўсиқ бўлмайдиган чегараси: боғ чегараси бўйлаб ўтиб бўлмайдиган чуқур қазиш ва уни кўкаламзорлаштириш орқали эришилган. XVIII-XIX аср боғларида тўсиқ вазифасини бажарган услуб Англия “Ха-ха”, Россияда “Ах-ах” ёки “аха” деб номланган. Боғ манзараси гўзалликларидан завқланиб бораётган кишилар кўз олдида фавқулотда серсув канал пайдо бўлганда, улар бехосдан “ах-ах” деб юборишган. Айтишларича, бу услубнинг номи шундан келиб чиққан. Банзай, бансай-мўъжаз дарахтларни ўстириш санъати. Илк бор Японияда вужудга келиб, мўъжаз боғлар яратишда кенг қўлланилган. Барокко-Италияда кейинчалик Ғарбий Оврупада XVI аср охиридан то XVIII аср ўрталаригача кенг тарқалган серҳашам бадиий услуб. У ўзининг контрастлиги, шаклларнинг ўйноқлиги, ҳаракатчанлиги, ҳиссиётларни қўзғатувчанлиги, серҳашамлилиги билан ажралиб турган. Барокко услубидаги боғлар ўзининг ана шу томонлари билан бошқа боғлардан фарқ қилган. Берсо, биндаж-ярим доира шаклидаги равоқли синчлар ёрдамида усти дарахт шох-шаббалари билан ёпилган сояли хиёбон; ана шундай равоқли ёпиқ хиёбон билан айлантирилган боғ ва паркларда қўлланилган. Боскет-тиғиз дарахтлар ёки буталардан тузилган ва яшил тўсиқ Билан чегараланган холис кенг жой. Барокко юоғлари ичидаги ана шундай ёпиқ яшил холисона муҳитлар “кибинет”Лар ёки “яшил зал”Лар деб номланган. Download 59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling