Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш
Download 59 Kb.
|
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ
Дендрарий ёки дендропарк -очиқ жойда аниқ режа бўйича турли хил дарахт ва бутулардан тузилган махсус боғ ёки ботаник боғнинг бир қисми.
Дизайн - лойиҳа маъносини беради. Ландшафт архитектурасида дизайн сўзи “меъморий муҳит дизайни” маъносида англашилиб, у ушбу муҳитда бадиийлик асосида яратилган яшил ўсимликлар, гулзорлар, сув ҳавзалари, гоепластика, ташқи ободонлаштириш элементлари, шу жумладан мўъжаз меъморий шакллар ва тўшамаларни ҳам қамраб олувчи ижодий соҳа. Кариатида -устун сифатида фойдаланилган аёл қоматининг ҳайкалли тасвири. Агар ҳайкал устунда эркак қомати тасвирланган бўлса, у атлант деб аталган. Клумба -очиқ майсазорда доира ёки тўгарак тарҳда шакллантирилган дарахтлар ва буталар гуруҳи; XIX аср ўрталаридан клумба деб мунтазам режали паркларнинг йўлаклари кесишган, биноларнинг кириш жойлари олдида, ҳайкаллар тагкурсилари ёнида ишланган нисбатан кичик гулзорларга айтила бошлади. Композиция-санъат асарининг барча элемент ва қисмлари яхлит бир гармоник тизимда ташкил этиш ва бирлаштириш. Боғ-паркчилик композицияси асосан икки-режавий ва ҳажмий қисмлардан таркиб топади. Ранглар нисбати ҳам композициянинг муҳим элементиларидан биридир. Конраст-шакл ёки ранглар орасидаги яққол сезилувчи фарқ, ҳолат. Курдонер –Сарой, кўшк, қасрларнинг боғ кўринишдаги ҳашаматли ҳовлиси, кўча томонидан сийрак тўсиқ, қолган томонларидан П-симон тарҳлик биноларининг қисмлари ёки корпуслари орқали тўсилган. Кўшк, киоск-тўрт устунли, томи қубали енгил қурилма; павильон; боғ ичидаги зебу-зийнатли айвон, кошона, сарой, қаср. Киоск савдога мўлжалланган енгил мўъжаз меъморий қурилма тарзида кенг тарқалган. Лабиринт-ўрта аср боғларида баланд яшил тўсиқлар тарзида қайин ёки жўка дарахт ва буталардан тузаб ишланган адаштирувчи чалкаш йўлаклар. Ландшафт-очиқ ҳавода ишлаш ва дам олиш учун яратилган, таркиби табиий (ўсимликлар, рельеф, тупроқ, сув, ҳайвонот дунёси)ва сунъий (меъморий муҳҳандислик иншоотлари) ишланмалар билан бадиий ва экологик қонуниятлар асосида шакллантирилган ҳудуд. Download 59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling