Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш


Бордюр-боғлар ва паркларда гулзорлар ёки партерларни чегаралаб турувчи пастқам ингичка яшил ҳошия, жияк. Ботаник боғ


Download 59 Kb.
bet3/7
Sana07.09.2023
Hajmi59 Kb.
#1673788
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

Бордюр-боғлар ва паркларда гулзорлар ёки партерларни чегаралаб турувчи пастқам ингичка яшил ҳошия, жияк.

  • Ботаник боғ- ботаника ўсимликшунослик ва кўкаламзорлаштириш соҳаларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, маданий-оқартув ишларини олиб боришга мўлжалланган ишл массив, боғ.

  • Боулингрин- “кенгли” ўйинига мўлжалланган ўрталик қисми ясси чуқурча тарзида ишланган майсазор. Барокко боғлари ва паркларида қўлланилган.

  • Бульвар-кўчаларнинг ён томони ёки икки ёнига, соҳил бўйлаб пиёдалар ҳаракати, дам олишлари ва сайр қилишлари учун кенг кўкаламзор хиёбон.

  • Бўстонсарой- сарой атрофидаги обод боғ, Самарқанд қалъасидаги Кўксарой, шаҳрисабздаги Оқсарой атрофидаги ажойиб боғлар.

  • Виридарий -монастр ёки тураржой ичида жойлашган кўкаламзор очиқ ҳовли, мўъжаз боғ. У одатда тўғри бурчакли ҳандасавий режали клумба гулларига эга, марказида фаввора ёки ҳовуз жойлашган.

  • Гармоний -меъморий шакллар ёки ландшафт элементларининг ўзаро уйғунлиги, бир-бирига монандлиги, мувофиқлиги, бадиий жиҳатдан мослиги (ҳандасавий шакллар, ранглар, ҳажмлар гаромнияси ва ҳоказо).

  • Геопластика -ландшафт лойиҳаси ёки кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер майдонини меъморий ва бадиий қайта ишлаш мақсадида текислаш ва тартиблаштириш.

  • Герма-богшаси ҳайкал ёки бюст Билан тугалланган тўрт қиррали устун. Парк ҳайкалтарошлигида кенг қўлланишга мўлжалланган.

  • Глориэт -паркларда одатда тепалик ёки перспективаси тугал жойларга қўйилган очиқ устунли очиқ павильон шаклидаги унча катта бўлмаган иморат. Илк бор Францияда XVII асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган.

  • Грот-қоялардаги табиий ғорга ёки табиий тошлар ўймасига ўхшатиб ишланган, сояда дам олишга мўлжалланган сунъий парк иншооти; паркларда кулгили қизиқарли жой.

  • Гуруҳ-жозибадор парк манзарасининг муҳим композицияси. Одатда у сони жуфт бўлмаган (11-тагача) дарахт, бута ёёки гул ўсимликларнининг турли шаклларидаги уюшмасидан тузилган бўлади.


  • Download 59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling