Бордюр-боғлар ва паркларда гулзорлар ёки партерларни чегаралаб турувчи пастқам ингичка яшил ҳошия, жияк.
Ботаник боғ- ботаника ўсимликшунослик ва кўкаламзорлаштириш соҳаларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, маданий-оқартув ишларини олиб боришга мўлжалланган ишл массив, боғ.
Боулингрин- “кенгли” ўйинига мўлжалланган ўрталик қисми ясси чуқурча тарзида ишланган майсазор. Барокко боғлари ва паркларида қўлланилган.
Бульвар-кўчаларнинг ён томони ёки икки ёнига, соҳил бўйлаб пиёдалар ҳаракати, дам олишлари ва сайр қилишлари учун кенг кўкаламзор хиёбон.
Бўстонсарой- сарой атрофидаги обод боғ, Самарқанд қалъасидаги Кўксарой, шаҳрисабздаги Оқсарой атрофидаги ажойиб боғлар.
Виридарий -монастр ёки тураржой ичида жойлашган кўкаламзор очиқ ҳовли, мўъжаз боғ. У одатда тўғри бурчакли ҳандасавий режали клумба гулларига эга, марказида фаввора ёки ҳовуз жойлашган.
Гармоний -меъморий шакллар ёки ландшафт элементларининг ўзаро уйғунлиги, бир-бирига монандлиги, мувофиқлиги, бадиий жиҳатдан мослиги (ҳандасавий шакллар, ранглар, ҳажмлар гаромнияси ва ҳоказо).
Геопластика -ландшафт лойиҳаси ёки кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер майдонини меъморий ва бадиий қайта ишлаш мақсадида текислаш ва тартиблаштириш.
Герма-богшаси ҳайкал ёки бюст Билан тугалланган тўрт қиррали устун. Парк ҳайкалтарошлигида кенг қўлланишга мўлжалланган.
Глориэт -паркларда одатда тепалик ёки перспективаси тугал жойларга қўйилган очиқ устунли очиқ павильон шаклидаги унча катта бўлмаган иморат. Илк бор Францияда XVII асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган.
Грот-қоялардаги табиий ғорга ёки табиий тошлар ўймасига ўхшатиб ишланган, сояда дам олишга мўлжалланган сунъий парк иншооти; паркларда кулгили қизиқарли жой.
Гуруҳ-жозибадор парк манзарасининг муҳим композицияси. Одатда у сони жуфт бўлмаган (11-тагача) дарахт, бута ёёки гул ўсимликларнининг турли шаклларидаги уюшмасидан тузилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |